Мустақиллик – энг улуғ, энг азиз неъмат

30.08.2019, 15:56

Мустақиллик – энг улуғ, энг азиз неъмат

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон” шиори остида шу мавзуда байрам тадбири ўтказди.

Қайд этилганидек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида жойларга тушиб, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган фуқароларга бизнес режа тузиш ва кредит олишда яқиндан кўмаклашган. Шунингдек, олдин ўрганилган масалалар ижроси ҳам таҳлил қилинган.  

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Сарвар Бекмуродовнинг айтишича, ишчи гуруҳ аъзолари вилоятнинг 39 та маҳалласида бўлиб, 6031 хонадон эгалари билан мулоқот қилган. Ўрганишлар чоғида фуқаролардан келиб тушган 2 минг 227 та мурожаатнинг 1800 таси бартараф этилган. Қолган масалалар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилган.  

Тадбир давомида сўз олган партия фаоли, тарих фанлари номзоди Парда Норбўтаев ва бошқалар бугунги кунда Ватанимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар.

Тадбир сўнггида O‘zLiDePнинг мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда, аҳолининг сиёсий фаоллигини оширишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ партия фаоллари тақдирланди.

Тўлқин ТУРДИЕВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    201
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+