Хоразмда минтақавий ёшлар анжумани ўтказилди

30.08.2019, 16:46

Хоразмда минтақавий ёшлар анжумани  ўтказилди

Хоразм вилоятида минтақавий ёшлар анжумани бўлиб ўтди.  

Анжуманда “Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни ўз ичига олган кечиктириб бўлмас чора-тадбирлар” дастурини ишлаб чиқиш, давлат  бошқарувида сиёсий  партияларнинг  ўрни  ва ролини ошириш, “Келажак депутатлари” фаолиятини жонлантириш, ёшларнинг янги ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

“Бугун юртимизда сиз ёшлар учун барча эшиклар очиқ. Илм-фан билан шуғулланасизми ёки тадбиркор бўласизми фақат ҳакарат қилсангиз кифоя, албатта кўзлаган мақсадингизга эришасиз, –дейди O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Шавкат Сафарбаев. – Биз партия вакиллари ҳам сизнинг ташаббусларингизни қўллаб-қувватлаб, сиёсий майдонда ўз ўрнингизни эгаллашингизда кўмак беришга тайёрмиз”.

Анжуманда ёшларга сиёсат, қонун, дебат, қонунчилик палатаси тўғрисида кенгроқ маълумотлар берилди. Иқтидорли ёшлар, сиёсий партиялар фаоллари алоҳида гуруҳларга бўлинган ҳолда дебатда иштирок этишди. Ҳар бир сиёсий партия фаоли ўз тарафдорлари сонини оширишга, электорат билан ишлашда ўз ташаббусларини илгари сурди.

Таъкидлаш керак, семинарнинг иккинчи куни партиянинг “Келажак депутатлари” учун амалиёт мактабини ўтади. Чунки шу куни ёшлар O‘zLiDeP вилоят Кенгаши фаолияти билан танишди, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

Шундан сўнг иштирокчилар жойлардаги БПТ фаолияти билан яқиндан танишиш учун Урганч шаҳридаги “Урганч баҳмал” хусусий корхонаси қошидаги қуйи бўғинга борди. У ерда корхона фаолияти, ишлаб чиқариш жараёни, яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Урганч туманида жойлашган “Миллий ботлерс” хусусий корхонаси қошидаги БПТ ёшларда катта таасурот қолдирди.Халқ вакили, корхона раҳбари Илхом Дурдиев депутатлик ва тадбиркорлик соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашди, ёшларга керакли маслахатлар берди.

Семинарнинг навбатдаги куни ёшлар Хивага саёҳат қилди. Осмон остидаги музей дея таъриф берилган “Ичон қальа” билан, қадимий арклар, музейлар, хива ҳунармадчлиги билан танишиб, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилдилар.

“Анжуманда иштирок этишим мени нафақат сиёсий билимимни оширишга, балки қадим тарихимиз билан яқиндан танишишга ҳам катта ёрдам берди. Хоразмга,  Хивага биринчи бор келишим ва бу ернинг тарихи, ота-боболаримиз жасорати менда катта таасурот қолдирди. Хоразмлик партиядошларимиз эса ўзларининг самимий мулоқоти ва меҳмондўстлиги билан яқин ҳамкоримизга айланди”, – дейди сирдарёлик партия фаоли Жаҳонгир Зулфиқоров.

Анжуман якунида маданий дастурда янграган куй ва қўшиқлар, айниқса, хоразм лазгиси барча ёшларни даврага чорлади. Юқори кайфият, катта таасурот ва қалблари ҳаяжонга тўлган ёшлар партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланди.  

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    176
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+