“Оддий бир қишлоқ аёлига кўрсатилган юксак эътибордан бошим осмонга етди”

30.08.2019, 16:57

 “Оддий бир қишлоқ аёлига кўрсатилган юксак эътибордан бошим осмонга етди”

Президентимизнинг 2019 йил 28 августдаги “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида”ги фармони билан O‘zLiDeP фаоли, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова “Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони билан тақдирланди. Бу ҳақдаги хушхабар бутун фарғоналикларни, айниқса, партиямиз фаолларини қувонтириб юборди.

Кечанинг ўзида O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши раиси Р.Камолов бошчилигида бир гуруҳ партия фаоллари Лола опанинг дала шийпонига ташриф буюриб, уни юксак мукофот билан табриклашди.

Жонкуяр фермерни Р.Камолов табриклар экан, опанинг фермерлик фаолияти билан бирга, депутатлик ваколатини ҳам юксак масъулият билан адо этиши, туман ва вилоят Кенгаши сессияларига асосли таклифларни киритиши, сайловчиларнинг мурожаатини ўз вақтида қондириши, эҳтиёжманд оила вакилларига ҳамиша мурувват кўрсатиб келишини алоҳида таъкидлади.

–Очиғи, ҳозир жудаям ҳаяжондаман. Нега десангиз, Президентимиз фармонига кўра, давлатимизнинг олий мукофоти – Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирландим. Давлатимиз раҳбарининг оддий қишлоқ аёлига кўрсатган юксак эътиборидан бошим осмонга етди, ич-ичимдан қувондим, – дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Л.Муротова. – Бу олий мукофот бизга янада катта масъулият юклайди. Эндиликда ишларимизни янада жонлантириб, шаҳдам қадамлар билан юрт ривожига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Маълумот учун, Л.Муротова бу йил 350 гектар ғаллазордан давлат омборига 903 тонна ўрнига, 1500 тонна сара донлар топширди. Айни пайтда 128 гектар майдонда “Наманган 77” пахта навини парваришламоқда.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    131
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+