Мустақиллик – энг олий неъмат

04.09.2019, 15:18

Мустақиллик – энг олий неъмат

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими ҳамда Алишер Навоий номидаги  вилоят ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “MiLi Guliston Tehtile” МЧЖда “Жонажон Ўзбекистоним – мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик – энг олий неъмат” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда O‘zLiDeP вилоят ва Гулистон шаҳар Кенгаши аппарати ходимлари, Аёллар қаноти гуруҳи аъзолари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, бошланғич партия ташкилоти аъзолари, Алишер Навоий номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ходимлари иштирок этишди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев, партия вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Покиза Аҳмеджанова, партия Аёллар қаноти раҳбари Сабоҳат Бабаева, партия Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Лола Кенжаевалар байрам тадбири иштирокчиларини энг азиз, энг улуғ байрамимиз - мутақиллигимизнинг 28 йиллиги билан қизғин муборакбод этишди. Иштирокчиларга партиянинг совғалари топширилди.

Гулистон шаҳридаги ип-калава ишлаб чиқарилиб, юз фоиз экспортга йўналтириладиган “MiLi Guliston Tehtile” МЧЖда асосан хотин-қизлар, касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 500 нафардан зиёд йигит-қизлар меҳнат қилишмоқда. Унинг асосини O‘zLiDeP аъзолари ташкил қилади.

Иштирокчилар билан бўлган  жонли мулоқот “Ҳамма рақсга тушади” деб номланган байрам дастурига уланиб кетди. Болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари иштирокидаги концерт дастуридан жой олган куй-қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди. Иштирокчилар ҳам болажонларга қўшилиб рақсга тушдилар.

                                                        Дилором ЭСОНОВА,

                   O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    832
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+