“Чуст Тайёрлов Савдо Люкс” МЧЖ қошида БПТ ташкил этилди

04.09.2019, 15:22

“Чуст Тайёрлов Савдо Люкс” МЧЖ  қошида БПТ ташкил этилди

O‘zLiDeP Чуст тумани Кенгаши томонидан туманда жойлашган “Чуст Тайёрлов Савдо Люкс” МЧЖда мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрами муносабати билан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида “Мустақиллик-тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл!” номли давра суҳбати ўтказилди.

Туман Кенгаши депутати Ваккосхон Орипов ҳамда партия фаоллари иштирокидаги тадбирда юрт мустақиллиги ва мамлакат ободлиги, бугунги тинч ва фаровон кунлар нашидаси халқимизнинг фидокорона меҳнатлари самараси эканлиги алоҳида этироф этилди.

- Мустақиллик чиндан ҳам тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очди. Бугун ишлайман, тадбиркорлик қиламан деган одамга мамлакатимизда барча  қулайликлар яратиб берилмоқда, - дейди ташкилот раҳбари Хусниддин Ваққосов. Мана биз ҳам яратилган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда мамлакатимизда биринчилардан бўлиб мактабгача таълим муассасаларига “Кейтирин” усулида озиқ-овқат махсулотларини етказиб бериш хизматини йўлга қўйдик. Ҳозирда туманимизда жойлашган 5 та болалар боғчасида  фаолият олиб боряпмиз. Келгусида туманимиздаги барча МТМларни  ўз хизматларимиз билан  қамраб олишни режалаштиряпмиз.

Тадбир сўнгида корхона ходимларидан 15 нафари партия сафига қабул қилинди, натижада тумандаги бошланғич партия ташкилотлари сони яна биттага кўпайди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    989
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+