Бухоро халқаро аэропорти ДУКда O‘zLiDeP аъзолари сони 206 нафарга етди

04.09.2019, 16:01

Бухоро халқаро аэропорти ДУКда O‘zLiDeP аъзолари сони 206 нафарга етди

Бухоро халқаро аэропорти ДУКда “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. У ерда партиянинг бошланғич ташкилоти тузилган бўлиб, қуйи бўғин фаоллари партия фаолиятини аҳоли орасида кенг тарғиб қилишда, аҳоли муаммоларини депутатлик гуруҳлари орқали ҳал этиб берилишида ташаббус кўрсатиб келмоқда.

Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева, Бухоро халқаро аэропорти ДУК директори, Олий Мажлис сенати аъзоси Тоҳир Баҳронов, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Жасур Болтаевлар истиқлолнинг олий неъмат эканлиги, халқимиз бу фаровон кунларга осонликча етмаганини таъкидлашди. Шунингдек, бугун барча соҳаларда ислоҳотлар олиб борилаётгани, жамиятимиздаги эзгу ишлар халқимиз фаровонлигига қаратилгани ҳақида сўз борди. Шаҳару қишлоқларимиз кундан-кунга обод бўлаётгани, юртдошларимиз учун яратилаётган қулайликлар бирма-бир санаб ўтилди. Барчамиз шу имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз зарурлиги айтилди.

Йиғилганларга жорий йил парламент ва маҳаллий кенгашларда бўлиб ўтадиган сайловларда партиянинг иштироки, тайёргарлиги, бу жараёнда ҳар бир бошланғич такилотларидан янада фаоллик талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, O‘zLiDePга қабул қилинган 28 нафар аэропорт ходимларига аъзолик гувоҳномалари  топширилди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    977
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+