O‘zLiDeP фракцияси аъзоси ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди

04.09.2019, 18:22

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси ўқувчиларга “Мустақиллик дарси”ни ўтди

Янги ўқув йилининг тантанали очилиш тадбирлари Хоразм вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати К.Джумамуратова O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ш.Сафарбаев билан биргаликда Урганч шаҳридаги 31-сонли ҳамда 6-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.

Ташриф чоғида депутатимиз “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остидаги “Мустақиллик дарслари”да бўлиб, таълим муассасига илк қадам қўяётган жажжи болажонлар ва катта синф ўқувчиларига дарс ўтди.

Дарслар давомида депутат янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унга киритилган ўзгартиришлар ҳақида тўхталиб, айни пайтда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳасига ҳар бир ўқитувчи, ўқувчи ва уларнинг ота-оналари ҳам ўз таклифларини бериши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

Учрашувда кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оила фарзандларининг 40 нафарига депутат ҳомийлигида мактаб формалари топширилди. 

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1054
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+