Кучли сайловолди кампаниясини ташкил этиш ғалабани қўлга киритишнинг муҳим асоси

05.09.2019, 15:42

Кучли сайловолди кампаниясини ташкил этиш ғалабани қўлга киритишнинг муҳим асоси

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази томонидан "Сайлов: ғалаба стратегияси ва тактикаси" мавзусида икки кунлик семинар-тренинг ташкил этилди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашилари раиси, раис ўринбосарлари ҳамда депутатлар иштирок этдилар. 

Мазкур семинар-тренингда иштирокчиларга “Демократик жамиятда сайловлар”, “Сиёсий партиянинг сайлов компанияси”, “Партия ва номзод имижи”, “Сайловга доир РR технологиялар, "Сайловолди тарғибот-ташвиқотда ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш” каби мавзуларда кўплаб маълумотлар берилди.

Амалий мулоқот мобайнида аввалги сайлов жараёнлари атрофлича таҳлил қилинар экан, бу галги сайлов кучли рақобат ва қизғин кураш остида кечиши алоҳида таъкидланди. Бир тарафдан сайлов кодексини қабул қилиниши ва сиёсий майдонга янги партия кириб келиши билан изоҳланса, иккинчи тарафдан сайловчиларнинг фикрлаш тарзи, дунё қараши ва талаблари кескин даражада ўзгаргани ғалаба қозонишни янада мураккаблаштиради. Шундан экан, кучли сайлов олди компаниясини ташкил этиш ғалабани қўлга киритишнинг муҳим асоси бўлиб хизмат қилади.

- Мана икки кунлик ўқув жараёнида партиямизнинг сайловларда муносиб иштирокини таъминлаш ҳамда ғалабага эришиши борасида зарурий билим ва кўникмаларни ўзлаштирдик, номзодларни сайловолди учрашувларга тайёрлаш, уларнинг имкониятлари ва  кучли жиҳатларидан фойдаланиш усулларини ўргандик, - дейди Наманган туман Кенгаши раиси Абдуғаффор Турсунов.  - Эндиликда аҳоли орасига янаям кўпроқ кириб боришимиз керак. Қолаверса, сайловолди дастуримизни  ҳам содда, халқчил тарзда тарғиб қилиб, сайловчиларни ўз мақсадларимиз ортидан эргаштира олишимиз ва бу борада бугунги давр талабидан келиб чиқан ҳолда таъсирчан меҳанизмлардан фойдаланишимиз зарур.

Тренинг давомидаги барча маърузалар интерфаол усулда, амалий машғулотлар асосида ўтказилди.

Хулоса қилиб айтганда, сайловолди тарғиботига старт олдидан ташкил этилаётган бу каби тренинглар ғалаба учун жуда муҳим.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1265
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+