O‘zLiDeP ўқувларининг ҳудудий босқичлари бошланди

05.09.2019, 16:30

O‘zLiDeP ўқувларининг ҳудудий босқичлари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан партиянинг ҳудудий кенгашлари масъул ходимларидан иборат 45 нафар вакиллари иштирокида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида саккиз кунлик республика семинар-тренинги ташкил қилинган эди.

Шу кунларда мазкур ўқувларнинг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда. O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил қилинган семинар-тренингда вилоят Кенгаши масъул ходимлари, партия туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ва уларнинг ташкилий-партиявий ишлар, тадбиркорлик, аёллар ҳамда ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари, Сиёсий таълим маркази қошида ташкил этилган лекторлар гуруҳи ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Вилоят “Нуронийлар” маскани мажлислар залида ташкил қилинган икки кунлик ўқувда иштирокчилар Сайловолди дастури билан яқиндан танишишди.

 Бу йил декабрь ойида парламент қуйи палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Бу йилги сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Кодекс сайлов ўтказиш жараёнининг ҳуқуқ ва асосларини тўла белгилаб берди. Бу эса сайловнинг қонунийлик, шаффофлик, очиқлик ва мутлақо янги босқичда ўтишига замин яратади.

-Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу ўқувлар бежизга ўтказилмаяпти, - деди вилоят кенгаши аппарат раҳбари Абдуқаҳҳор Ибодуллаев. - Сабаби бу йилги бўлиб ўтадиган сайловлар мутлақо бошқача муҳитда ўтказилиши барчамизга маълум. Буни одамларнинг бўлаётган жараёнларга томошабин бўлмасдан, ўзининг аниқ бир муносабатини, фикрини билдираётганлигида ҳам кўриш мумкин. Ҳар бир фуқаро очиқ, эркин, қўрқмасдан ўз муносабатини билдираётганлиги эса аҳолининг қанчалик сиёсий фаоллиги ошганлигидан дарак беради.

Партиямиз учун энг муҳим бўлган масала албатта бу - Сайловолди дастуримиз ҳисобланади. Сайловолди дастуримиз қанчалик халқчил, ҳаммага тушунарли, оддий, содда тилда бўлса, сайловчиларимизга тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш шунчалик осон кечади. Партия ўз олдига қўйган асосий вазифалар орасида тадбиркорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш  ҳамда тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан услуб ва механизмларини амалиётга жорий этиш вазифаларига эътибор қаратган. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, тадбиркор нафақат ўзини ва оиласини, балки халқни ҳам, давлатни ҳам боқади. Зеро, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади. Партиямиз ушбу ғояни ўзининг бош шиори сифатида қабул қилиб олган.

Семинар иштирокчилари замонавий сиёсий технологиялардан фойдаланиш, халқ билан ишлаш, партия ғояларини одамлар орасида қандай тарғиб қилиш борасида мастер класлар тарзида тушунтириб берилди.

Ўқувнинг иккинчи кунида амалий машғулотлар, савол-жавоблар орқали сайловлар борасидаги ўз билимларини мустаҳкамлаб олдилар. Тадбир ташкилотчилари иштирокчиларнинг барча саволларига атрофлича жавоб беришди.

 Элёр Жўраев,

 O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим

маркази раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1023
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+