O‘zLiDeP фаоли “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони билан тақдирланди

05.09.2019, 16:37

O‘zLiDeP фаоли “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони билан тақдирланди

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Жиззах вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Холида Алимова “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони билан тақдирланди.

“Ана шундай дориломон кунларга етказганига шукр, – дейди Х.Алимова. –Чунки мустақиллигимизнинг 28 йиллиги байрами арафасида давлатимиз раҳбари фармони билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” унвони билан тақдирландим. Эндиликда менга билдирилган юксак ишончни оқлаб, давлатимиз томонидан халқимиз ҳаётини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларда янада фаолроқ иштирок этаман”.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, Х.Алимова шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт аълочиси” нишони, “Шуҳрат” медали, “Соғлом авлод” II даражали ордени, “Ўзбекистон Республикасининг 20-йиллиги кўкрак нишони” билан ҳам тақдирланган.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    990
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+