O‘zLiDePнинг вазифаларидан бири – юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш

19.12.2017, 17:08

O‘zLiDePнинг вазифаларидан бири – юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш

Тошкент мамлакатимиз пойтахти бўлганлиги боис ҳам у ҳар томонлама қулай, чиройли, барча шароитларга эга шаҳарга айланиши лозим, - дейди 29-“Мирзо-Улуғбек” сайлов округидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлигига O‘zLiDePдан номзод Дилноза Юсупова.

Сайловчилар билан бўлиб ўтаётган учрашувларда аҳолига партиянинг бу борадаги таклифлари атрофлича тушунтирилмоқда.

—Учрашувлардан бирида ёшлар интернет тезлиги борасида муаммолар борлиги, уни ҳал этишда қандай таклифлар бераолишимиз борасида савол билан мурожаат қилди, - дейди Дилноза Юсупова. — Тўғри, эндиликда интернет шаҳар аҳли ҳаётида муҳим ўрин тутади. Галдаги вазифаларимиздан бир юқори тезликдаги интернетдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш ва дастурий таъминот соҳасини ривожлантириш, “электрон ҳукумат”ни ривож­лантириш, давлат органларининг аҳоли ва бизнес аҳли билан ҳамжиҳатлигини, интернет орқали коммунал тўловлар учун ҳисоб-китоб қилишни яхшилашдан иборатдир. Партия айни пайтда Мирзо Улуғбек туманидаги инновация маркази фаолиятини самарали ташкил этиш ва дастурий маҳсулотлар экспорти ҳажмларини жадал ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бундан ташқари, O‘zLiDeP иқтидорли ёшларни соҳага алоқадор “старт-ап” лойиҳаларини рўёбга чиқаришни қўллаб-қувватлашга ҳам катта урғу беряпти. Ўйлайманки, яқин вақт давомида шу ва шунга ўхшаш бошқа  муаммолар ҳам ўз ечимини топади ва биз бунда бор кучимиз, билм-салоҳиятимиз билан ҳаракат қиламиз.

Азиз сайловчилар! Тошкент шаҳрини янада обод қилишни мақсад қилган O‘zLiDeP номзодларига овоз беринг!

Нодиржон ОСИМЖОНОВ,

“O‘zLiDeP ёш тарғиботчилар гуруҳи” аъзоси

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
Сайлов 2017
  • Кўрилди
    584
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+