Аёлнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам ўрни юксак

05.09.2019, 18:10

Аёлнинг оилада ҳам, жамиятда ҳам ўрни юксак

Айни шиддатли замонда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш биз учун энг долзарб вазифа бўлиб келмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мустақиллигимизнинг йигирма саккиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида ҳам бу жиҳатга алоҳида урғу берилгани бежиз эмас. “Бизнинг барча иқтисодий ва ижтимоий дастурларимиз, йирик инвестиция лойиҳаларимиз, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларимизнинг марказида айнан шу муҳим масала асосий мақсад ва вазифа бўлиб турибди” деди давлатимиз раҳбари.

Кези келганда айтиш жоизки, O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ҳам ушбу йўналишларга жиддий эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Бунёдкор аёллар”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Ишбилармон аёл”, “Фаровон оила” каби йирик партиявий лойиҳалар ҳаётга татбиқ этиляпти. Хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш  мақсадида ишлаб чиқилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида янги тадбиркор, фермерларни кашф этиш, жойларда айниқса, чекка қиш­лоқларда янги иш ўринлари яратиш ниятида ташкил этилган ўқув-семинарларда 10 мингдан ортиқ хотин-қиз иштирок этди. Ушбу лойиҳа натижасида республикамиздаги етакчи тижорат банклари томонидан ҳудудларда истиқомат қилаётган 1 024 нафар опа-сингилларимизга 6 миллиард сўмга яқин миқдорда кредит ажратилди. Бу эса 1 763 та янги иш ўрни яратиш имконини берди.

Партиямиз томонидан аёллар йўналишида илгари сурилаётган яна бир йирик лойиҳа бу – “Ишбилармон аёл” кўрик-танловидир. Жорий йилда мазкур танлов доирасида 200 дан ортиқ тадбир ўтказилиб, уларда ўн мингдан ортиқ хотин-қизлар иштироки қамраб олинди. Муҳими шундаки, кўплаб аёлларимизни тадбиркорлик, фермерлик, томорқачиликка бўлган қизиқишлари янада ортиб, уларнинг  100 дан ортиғи шу соҳанинг илғор вакилига айланишди.  

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тўлақонли иштирок этишига эришиш, гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар қилин­япти. Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни замонавий уй-жойлар билан таъминлаш бўйича янги тизим яратилди. Ана шу тизим асосида 1 минг 564 нафар хотин-қиз нафақат уй-жойга, иш ўринларига ҳам эга бўлишди.

Ҳар бир соҳада фидойилиги ва садоқати билан меҳнат қилиб, юксак марраларга эришиб келаётган хотин-қизларимизнинг ютуқлари ҳам салмоқли.  Айни пайтда Олий Мажлис Сенатида – 17 нафар сенатор, Қонунчилик палатасида – 21 нафар депутат аёллар фаолият олиб бормоқда. Маҳаллий кенгашларда эса халқ вакилларининг 23 фоиздан зиёдини хотин-қизлар ташкил этади. Мингдан ортиқ аёллар маҳалла фуқаролар йиғинини бошқариб келмоқда.

Шундай бўлса-да, ўзгариш ва янгиликларга бой кечаётган давр бугун барчамизнинг олдимизга янги-янги талабларни қўймоқда. Президентимиз айни масалага алоҳида эътибор қаратиб, Олий Мажлис Сенатининг йигирманчи ялпи мажлисидаги маърузасида парламентда ва маҳаллий кенгашларда аёллар улушини кўпайтириш, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни иш билан таъминлаш масалаларида нодавлат ташкилотларнинг иштирокини фаоллаштириш каби бир қатор вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан Олий Мажлис Сенатида янги тузилма – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузиш таклифи илгари сурилди. Бу тузилма, албатта, мамлакатимиз ҳаётида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларга кенг имкониятлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Буларнинг барчаси аёл, она муқаддаслигининг, уларга эътибор қаратиш жамиятга эътибор қаратиш эканининг амалдаги исботидир. Бу тамойил “Аёллар қаноти”мизнинг, фаолиятимнинг асосий мезони бўлиб қолади.

Мавлуда ХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси раисининг

аёллар масалалари

бўйича ўринбосари

  • Кўрилди
    4692
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

nodira toshmuhammedova nosirovna2022-05-11 14:18:57

assalomu alekum avvalambor bunday ishlarni o'qiyotib ko'zimga yosh keldi barchaga rahmat


gulsanam2022-05-11 14:16:28

barcha fikrlarga qo'shilgan holda prezidentimizga kattakon rahmat aytaman


Альбина2020-04-20 16:33:14

Ассалому алайкум, менинг фарзандим 5 йил аввал Россия давлатида тугилган Мен узим узбекистон фукорасиман фарзандим тугилиши билан Узбекистонга кайтиб келганман шундан буен шу ерда яшайман фарзандимни оталикни белгилаш тугрисидаги хужжатни олиш учун кандай имконият бор хозирда бориб келиш учун имкониятим йук хозирда турмуш курганман оталикни белгилатмокчиман шуни имкони борми Узбекистондан тугилганлик гувохномасини олишни иложи борми


Ворисова Муаззам2019-09-07 16:52:09

Буюк аждодларимизни, мамлакат раҳбарларини ҳам аёл дунёга келтирган. Бугунги кунда аёллар ҳар бир соҳага кириб бормоқдалар. Бунинг учун эса муҳтарам юртбошимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ҳурматли Мавлуда Хожаева мақолаларида ҳам ҳотин-қизлар йўналишида олиб борилган барча ишлар маълумот сифатида келтириб ўтилган. Президентимиз томонидан аёлларга бу даражада эҳтиром кўрсатилишини ҳис қилган ҳар бир аёлнинг шижоати, куч-ғайрати, Ватанга муҳаббати янада ортиб бораверади.


Асем Сиримбетова 2019-09-07 16:47:08

Бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларга бўлган эътибор катта. Қайси бир соҳага кўз ташамайлик, хотин-қизларимиз ҳар бир соҳада фаол ва ташаббускор. Бу эса албатта давлатимиз раҳбарининг азиз аёлларга бўлган ҳурмат ва эътиборининг яна бир намунасидир.


Шоира Ҳасанова Жиззах2019-09-07 14:34:09

Дархақиқат, Мухтарам Юртбошимизнинг хотин-қизларга бўлган эътибор ва эъзози давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, "Аёллар қаноти" гурух рахбарларининг ўз ишига янада маъсулият ва янгича ёндошув билан фидойиликни талаб этади. Аёлни улуғлаган юртнинг фарзандлари комил инсон бўлиб камол топиши узоқ тарихимиздан исботланган ҳақиқат. Бу йилги маъсулиятли дамларда азиз опа-сингилларимизнинг кўзидаги умид, ишонч ва эртанги кунига бўлган шижоатни сўндирмаслик учун бор куч-ғайратимизни сафарбар қилиш, ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз.


Жўраева Матлуба 2019-09-07 14:23:13

Албатта Президентимиз томонидан яратиб бераётган шароитлардан хотин-қизларимиз унумли фойдаланиш керак. Жамиятда аёлларимиз барча жабхада ўзини кўрсатмоқда. Эркакларимиз билан тенг хуқуқда фаолият юритяпмиз. Фақатгина биз аёллар бу имконият ва яратилаётган шароитлардан тўғри фойдаланиб, рахбар ёки тадбиркор бўлишимиздан қатъий назар аёл эканлигимизни унутмаслигимиз керак.


Рахманова Гульнара 2019-09-06 11:01:23

Хакикатдан хам жамиятда аёлнинг тутадиган урни юксак, у рахбар, у сиёсатчи, у устоз , у тадбиркор ва албатта мехрибон она. Президентимиз тамонидан хотин-кизларни куллаб кувватлаш борасидаги каъбул килинаетган янги конунлар барча хотин кизлар тамонидан кизгин куллаб кувватланмокда. Бу алббатта биз аёллларга деган эътибор.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+