Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилади

06.09.2019, 16:50

Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3 462 та хонадон ажратилади

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Президентимизнинг “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси, O‘zLiDeP туман, шаҳар Кенгашлари вакиллари ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг яқинлари иштирок этди.

Халқ вакили, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси М.Ходжаеванинг айтишича, партиянинг амалий таклифлари асосида қабул қилинган мазкур фармонда фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ вазифалар белгиланган.

“Шунингдек, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилиши белгиланди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, эндиликда чет элда мушкул аҳволга тушиб қолган ва ёрдамга муҳтож меҳнат мигратлари масофавий мурожаат қилишлари мумкин. Бу ишлар Ягона меҳнат тизими  доирасида яъни “Labor migration” дастурий комплекси орқали амалга оширилиши белгиланди”, – дея қўшимча қилди  депутат.

Тадбирда фармон меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш механизмларини ишлаб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди.

Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рустам2019-09-11 01:48:41

Биз хам уй жой масаласи буйича чет элда турмуш уртогим бн бир ишлаб юрибмиз.фарзандимизни ташлаб четдамиз маблаг йигиш учун билмадим хозио кутарилган мавзу канчалик хакикат ёки ёлгонлигини ишониш кийин балки бу шунчаки хазилми


aziz2019-09-07 22:40:56

juda zarur bulgan farmon chiqaribdi. mani singlim kiyov bilan rassiyada iwlaydi. shu uydan olmoqchi . qayerga va kimga murojat qilsa buladi.


Рахманова Гульнара 2019-09-07 09:57:44

УзЛиДеП дан сайланган депуталаримизнинг уз билимдонлиги, изланувчанглиги билан купрок халкнинг орасига булиши уз узидан куриниб турганидек халкнинг розилигини таъминлайди. Хозирги харакатлар олдимиздаги сайловларда катта ахамиятга эга.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+