Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси

06.09.2019, 17:00

Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси

O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази партия туман, шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари учун “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинар ташкил этди.

Ўқув машғулотлари давомида “Кузатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Сайловга доир PR-технологиялардан фойдаланиш” ҳамда “Дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари” каби мавзуларда маърузалар қилинди.

“Сайлов – мамлакатимизда демократик тамойилларнинг қай даражада устувор эканлигини кўрсатиб турувчи, юртдошларимизнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлашга хизмат қилувчи муҳим сиёсий жараёнлардан биридир. Шу боис, мазкур сиёсий тадбирга партиямиз томонидан пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бу каби семинарлар эса сайловларда замонавий сиёсий PR-технологиялардан самарали фойдаланишда ўз самарасини бериши шубҳасиз,– дейди Аброр Отабоев.

“Семинар давомида ўзимни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдим, сиёсий билимларимни янада оширдим, – дейди олтиариқлик Б.Элчиев. – Очиғини айтиш керак, машғулотларга ҳақиқатдан долзарб мавзулар танланган. Ўқув жараёнларида олган билимларимиз сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларида жуда қўл келади”.

Семинарда иштирокчилар томонидан ўртага ташланган саволларга соҳа мутахассислари атрофлича жавоб бердилар.  

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара 2019-09-07 09:47:27

Сайлов кодексига киритилган узгарттиришларни кенг оммага тушинтиришда биз партия аъзолари фаол булишимиз лозим. Жойлардаги утказилаетган укув семинарлар хам уз самараларини бермокда, хакикатдан хам куплаб маълумотларга эга булиш мумкин. УзЛиДеП факат олга!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+