O‘zLiDeP ва ЎзННТМА ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

07.09.2019, 11:49

O‘zLiDeP ва ЎзННТМА ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Давлат дастурлари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига ҳамда ушбу Меморандум қоидаларига амал қилиб, Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашга қаратилган амалий тадбирларда иштирок этиш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш йўлига ўтиш борасида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш, мавжуд ахборотлар, ҳуқуқий, илмий манбалардан фойдаланишни мақсад қилишган.

Шу билан бир қаторда ҳар икки ташкилот ҳамкорликда аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни ҳал этиш, ижтимоий корхоналарни ташкил этилишини кўпайтириш, ижтимоий хизматлар спектрини кенгайтиришни таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ва уни амалга оширишга оид йиллик Давлат дастурларида Томонлар ваколатлари доирасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар юзасидан хорижий тажрибани ўрганиш ва алмашиш масалаларида ўзларининг ваколатлари доирасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар ва ривожлантирадилар.

  • Кўрилди
    1052
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Меҳмон 2019-09-08 09:30:42

Ҳурматли Одил. Раҳбар ва ходим эмас балки раислар имзолади. Сиз назарда тутаётган ходим ўз навбатида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳисобланади.


Одил2019-09-07 16:09:05

Рахбар ва ходим ўртасида меморандум тузилибдику. Шунақаси хам бўладими.


Шоира Ҳасанова Жиззах2019-09-07 14:38:04

Мазкур ҳамкорлик Меморандуми узоқ йиллар халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+