Актам Хаитов: Президентимиз қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш концепциясини муҳокама қилиб, асосий вазифаларимизни белгилаб берди

07.09.2019, 17:15

Актам Хаитов: Президентимиз қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш концепциясини муҳокама қилиб, асосий вазифаларимизни белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мазкур йиғилишда давлатимиз раҳбари соҳага алоқадор тегишли вазирлик ва мутасадди ташкилотлар олдида қатор устувор вазифаларни белгилаб берди.

Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов ҳам иштирок этди.

Йиғилишдан сўнг O‘zLiDeP раҳбари “Ўзбекистон24” телеканалининг информацион дастурига интервью берди.

  • Кўрилди
    3072
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-09-08 12:15:22

Бу фикрлар яхши, ҳурматли партиямиз раиси, лекин муаммолар ҳам етарли. Масалан, бу йилги етиштрилган ғалла ҳосили учун фермерларга бугунги кун ҳолатига пул маблағлари тўлаб берилгани йўқ. Биргина Нуробод тумани фермерларига бугунги кун ҳолатига 8 млрд сўмлик пул маблағи фермерларга тўлаб берилиши лозим бўлсада, мутассади раҳбар (ҳокимлар) ва ташкилотлар (Ўздонмаҳсулот АК) "бу масалани фақат молия вазирлиги ҳал этади, бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди" деб осмонга қараб, худодан сўраб ўтиришганда, менимча, ЎзЛиДеП раҳбарияти, партиядан сайланган депутат ва сенаторлар фермерларга бу борада амалий ёрдам кўрсатишса, барча фермерлар партиямиздан миннатдор бўлур эдилар!


Sirojiddin2019-09-07 21:19:33

Partiya rahbari nega ijro organida ishlaydi bunda muammolarni o'rganishda (sohasiga tegishli) ob'ektivlik yo'qaladiku


Ташимов менгзиё2019-09-07 20:10:47

32.3га лалми ер майдонини ғаллачилик йўналишда фермер хўжалиги ташкил этганман, ушбу ер майдонига сувчиқариб 1500метр труба ва насос ўрнатиб рив-иш мақсадида ишларни амалга ошириш учун жиддий маблағ талаб этилади. Банкдан кридит олишимда амалий ёрдам берсангиз.Хисоб китоб бўйича 200.0 млн сўм маблағ керак бўлади.Илтимос.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+