Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловларда 2 миллиондан ортиқ ёшлар илк маротаба иштирок этади

08.09.2019, 10:55

Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловларда 2 миллиондан ортиқ ёшлар илк маротаба иштирок этади

Бу ҳақда O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши томонидан Ховос туманидаги “Гулбаҳор” қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Менинг сайловдаги илк иштироким” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида маълум қилинди.

Тегишли соҳа вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия вилоят, туман Кенгаши ходимлари ҳамда коллеж битирувчилари иштирок этган тадбирда жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайлов жараёнларига ҳар томонлама пухта тайёргарлик кўришда ёшларнинг иштироки масаласи муҳокама қилинди.

“Марказий сайлов комиссияси берган маълумотларга кўра, юртимиз аҳолисининг 17 миллиондан зиёдини ташкил этувчи ёшлардан 2 миллиондан ортиғи жорий йилда бўладиган сайловларда биринчи маротаба иштирок этади, – дейди партия Ховос туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Уралов. –18 ёшга тўлган йигит-қиз жамиятда ўз ўрни, фикр билдириш, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса ўз навбатида, сайлов қонунчилигини ёшлар онгига сингдириш борасида тарғибот ишларини янада кучайтиришимизни тақозо этади. Аввало ҳар биримиз фарзандларимизда болаликдан сиёсий онг, сиёсий маданиятни шакллантиришга эътибор қаратишимиз лозим. Токи улар сиёсий майдонга тафаккури, билим даражаси юқори, онгли инсон бўлиб кириб келсин”.

“Бу йил сайловларда илк бор иштирок этаман, – дейди коллеж битирувчиси Маҳлиё Алиева. – Давра суҳбатида мен билишим лозим бўлган кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Тадбир ёшлар учун ҳар томонлама фойдали ва мазмунли бўлди”.

Тадбир сўнггида сайлов жараёнларида ҳар бир партия ташкилоти фаоллигини янада ошириш, бунда партиянинг барча даражадаги бўғинлари, шу жумладан, туман, шаҳар кенгашларининг масъулиятини кучайтириш юзасидан зарур вазифалар белгилаб олинди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1348
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Atham2019-10-29 17:35:16

Maqolani boshidan o'qib chiqing xatoliklar juda ko'p.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+