Бўлажак сайлов аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади

08.09.2019, 11:01

Бўлажак сайлов аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши сиёсий таълим маркази “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинар ташкил этди.

Унда партиянинг туман, шаҳар Кенгаши аппарат раҳбарлари, партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирок этди. 

Ўқувлар давомида “Демократик жамиятда сайловлар”, “Сайловчиларнинг диққатини жалб этиш усул ва воситалари”, “Партия ва номзодлар имижини шакллантириш”, “Сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари” каби бир қатор мавзуларда маърузалар тингланди.

“Бўлажак сайлов аввалги сайловлардан тубдан фарқ қилади. Чунки бу йилги сайловлар янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ўтади. Кодексда эса сиёсий партия ваколатли вакилининг ҳуқуқлари ҳам кенгайтирилди. Эндиликда ваколатли вакил сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга”, – дейди O‘zLiDeP Урганч туман Кенгаши аппарат раҳбари Г.Адамбоева.

Таъкидлаш керак, мазкур семинардан кўзланган мақсад битта – бўлажак сайловларда халқ ишончини қозониш, юртимиз фаравонлиги ва тараққиётига ўз ҳиссаларини қўша оладиган, фаол, ташаббускор, фидоий депутатларнинг номзодларини кўрсатиш, энг муҳими, партия мавқейини сақлаб қолиш.

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    114
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+