Партия ўқувларида сайловларда замонавий технологиялардан фойдаланиш усуллари ўргатилмоқда

08.09.2019, 11:19

Партия ўқувларида сайловларда замонавий технологиялардан фойдаланиш усуллари ўргатилмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан ўқув-семинарлар ташкил этилди. Унда партия фракцияси аъзолари, халқ депутатлари туман,  шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи вакиллари, партия фаоллари ва журналистлар иштирок этди.

Семинарда асосий эътибор сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тузилган тарғибот гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда сайловолди ташвиқот гуруҳларининг вазифалари ва сайловга оид тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш масалаларига қаратилди.

Тренинглар бошида иштирокчиларнинг сиёсий билими тест орқали синовдан ўтказилди.

Мавзуга оид турли видеороликлар, слайдлар, амалий машғулотлар, ўйинлар семинарни халқчил, қизиқарли ўтишини таъминлади.

- Семинарда илгари сурилган фикрлар, нафақат, тарғибот жараёнида, балки ҳаёт йўлимизда ҳам керак бўлади. Бугунги семинардан ўзим кутган билимни олдим. Номзодларни ўқитишда булардан албатта фойдаланаман, – дейди Хўжаобод туман апарат раҳбари Баходиржон Сайдолимов.

Шунингдек, семинарда сайловолди штаби аъзоларининг вазифалари тақсимоти тўғрисида сўз юритилди. Таъкидландики, партия Андижон вилоят ташкилотларининг сайлов кампаниясидаги фаол иштироки бўйича мажлислар ўтказилиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Сайловолди тадбирларнинг календарь режаси ишлаб чиқилди. Маърузачилар семинар иштирокчилари диққатини партия туман Кенгашлари қошида сайловолди штаблари тузиш, номзодлар билан ишлаш, сайлов участкалари ишини ташкил қилиш, тарғибот-ташвиқот тадбирлари, моддий-техник воситалардан унумли фойдаланиш каби масалаларга қаратди ва  атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ва журналистлар томонидан йўлланган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Мафтуна Жалодинова

O`zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    138
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+