O‘zLiDeP мактаб автобусларини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди

09.09.2019, 18:10

O‘zLiDeP мактаб автобусларини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзолари мамлакатимиздаги таълим олувчиларга транспорт хизматини кўрсатишни йўлга қўйиш, жумладан узоқ масофадан қатновчи ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари учун бир қатор имтиёзларни назарда тутган ҳолда мактаб автобусларини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурмоқда. Бу ҳақда фракциямиз аъзоси Абдурашид Абдуқодиров маълум қилди. 

"Маълумки иқтисодиёти ривожланган давлатларнинг ялпи ички маҳсулотидаги хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 85-90%гачани ташкил этади. Бизда эса ушбу кўрсаткич анчагина кам. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, мамлакат иқтисодиётидаги хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини ошириш O‘zLiDePнинг келгусидаги устувор вазифаларидан бири бўлиб қолади. Ҳақиқатан ҳам, хизмат соҳасининг ривожланиши нафақат иқтисодиётимизнинг ўсишига, балги аҳоли турмуш даражасини яхшиланишига, қулай яшаш шароитларининг яратилишига ҳам хизмат қилади. Шу ўринда, O‘zLiDeP фракциясининг бир гуруҳ депутатлари томонидан мамлакатимиздаги таълим олувчиларга транспорт хизматини кўрсатишни йўлга қўйиш, жумладан узоқ масофадан қатновчи ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари учун бир қатор имтиёзларни назарда тутган ҳолда мактаб автобусларни йўлга қўйиш ташаббуси илгари сурилмоқда. Бу билан янги тадбиркорлик йўналиши орқали 10 минглаб янги иш ўринларини яратилиши билан бирга, аҳолимизга, айниқса, кичик ёшдаги мактаб ўқувчиларимиз учун қулайликлар яратилишига ҳам хизмат қилади. Айниқса, бугунги кундаги кўплаб туманлардаги ички йўлларнинг ҳозирги аҳволини, транспорт қатновининг яхши йўлга қўйилмаганлигини инобатга оладиган бўлсак, ёғингарчилик ва ҳаво совуқ кунлари ҳалқимиз фарзандларига катта ёрдам берган бўлар эди" - дейди Абдуқодиров. 

  • Кўрилди
    1121
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Gulnoz2019-09-10 21:51:29

Mani oglim glier nomidagi musiqa ak.listeyida oqiydi. 1 sinfdan bir ozi qatnaydi.qishda qor yomgirda kiyim boshi hol keladi. Tez kasal bolib shamollaydi.avtobus bolsa kongil xotirjam bolardi.4 soat vaqti yolga ketadi. Sergeli.qoyliq.keles tomondan qatnaydigan bolalar bor.avtobus qoyilsa juda yaxshi bolardi. .


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-09-10 20:12:28

Жудаям маъқул фикр ва буни қўллаб-қувватлаймиз. Биринчидан, бу биринчи навбатда ўқувчилар давоматига, бу эса ўз навбатида ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатади. Сабаби масофанинг узоқлиги (айниқса дашт, чўл, тоғли ҳудудларда) айниқса қиш кунлари ўқувчиларнинг мактабга келишини қийинлаштиради. Иккинчидан, аҳолининг кам таъминланган қисмини ижтимоий ҳимояга олади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+