Ғалаба стратегияси

10.09.2019, 10:59

Ғалаба стратегияси

у қандай мезонларга асосланади?

Тарихдан биламизки, ҳар қандай курашда ғалаба қозониш учун мукаммал стратегия, маълум бир тактика қўллаш лозим. Акс ҳолда ғолибликни қўлдан чиқариш ҳеч гап эмас. Бир неча ойдан сўнг бошланажак маҳаллий кенгашларга сайловлар жараёнида ҳам энг тўғри стратегияни қўллай олган сиёсий партия устунликни қўлга киритиши мумкин. Бунинг учун эса бу жараёнга пухта тайёргарлик кўриб, маҳаллий кенгаш вакилларининг ҳам сиёсий билимини ошириш муҳим тадбирлардан ҳисобланади.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши масъуллари худди шу ақидага амал  қилган ҳолда Термиз шаҳридаги ахборот технология ва туризм касб-ҳунар коллежи биносида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзуида 5 кунлик ўқув ташкил этди. Унда O’zLiDePнинг туман, шаҳар Кенгашлари аппарат раҳбарлари, ижрочи котиблар ҳамда мафкуравий масалалар бўйича раис ўринбосарларининг сиёсий билими оширилди.

— Сайлов жараёнида фаол бўлиш учун энг аввало, етарли сиёсий билимга эга бўлиш лозим, — дейди O’zLiDeP Термиз туман Кенгаши аппарат раҳбари Турсунпўлат Джўраев. — Айниқса, бу йил кескин ўзгаришлар кутилаётган сайловларда янги қабул қилинган Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти, самарали сиёсий дастур ишлаб чиқиш усуллари,
сиёсий платформа нималиги, электорат манфаатларини қандай ҳимоя қилиш мумкинлиги каби зарур билим ва кўникмаларга эга бўлимиз лозим. Бугунги ўқув-семинарда эса ушбу мавзуларга алоҳида тўхталинди. Энг муҳими, семинар давомида ўрганганларимизни амалий машғулотлар ёрдамида мустаҳкамлаб олдик.

Ўқув семинарда турли соҳа мутахассислари: яъни журналистдан тортиб адлия органи вакили, маънавият-маърифат тарғиботчилари ҳам йиғилганларга мамлакатда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари илгари сураётган стратегик ташаббусларнинг моҳияти ҳақида батафсил тушунча беришди.

— Айниқса,  ФЖШМКМИ вилоят филиали вакили Фахриддин Ярматовнинг сайлов олди курашларда йўл қўйиладиган хатоларга бағишланган маърузаси кўпчиликка маъқул бўлди, — дейди O’zLiDeP Денов туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Муҳаммади Мамадалиев. — Хусусан, сайлов олди ташвиқот даврида нотўғри ахборот, шунингдек, номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш, сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш ёки хизмат кўрсатиш каби ҳолатларга йўл қўйилмаслиги лозимлиги таъкидланди. Ёки оддийгина интервью бериш жараёнида айтиб юборилган ножўя гап, нотўғри ахборот ҳам партиямиз обрўсига путур етказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

                O’zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+