Партия ва номзоднинг ўзига хос имиджини шакллантирмай туриб ғалаба қозониб бўлмайди

10.09.2019, 16:52

Партия ва номзоднинг ўзига хос имиджини шакллантирмай туриб ғалаба қозониб бўлмайди

Айни кунларда O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши мажлислар залида вилоят Кенгаши масъул ходимлари, туман, шаҳар Кенгашлари раисларининг биринчи ўринбораслари-аппарат раҳбарлари, мафкуравий ташвиқот-тарғибот ишлар бўйича раис ўринбосарлари ҳамда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари ижрочи котиблари ииштирокида “Сайловлар: Ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида  семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Семинарни O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши  Ижроия қўмитаси вакили Ю.Юсупов очиб берди ва  бўлажак сайлов жараёнларига тайёргарлик кўриш, уни  очиқ, шаффоф ўтказилишини таъминлаш борасида партия олдида турган муҳим масалалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Маърузачилар иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, партия ва номзод имиджини шакллантириш ҳамда самарали сайловолди дастурини ишлаб чиқиш борасида батафсил маълумотлар бердилар.

Ўқув-семинар давомида тингловчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда номзодларни сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда уларнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини таҳлил этиш борасида амалий машғулотлар ташкил этишди. 

Амалий машғулотлар давомида сайловларда номзоднинг ишончли вакил, кузатувчи ҳамда ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳам гуруҳлараро фикр алмашилди.

- Юртбошимиз “Бугунги кунда сиёсий партиялар ўз электоратига берган ваъдаларини сайловолди дастурларини тўла ва самарали бажармоқда, деб айтолмаймиз. Улар ҳанузгача мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, фуқаролар онгида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллай олмади”, дея  асосли танқид қилган эдилар. Чиндан ҳам партия имиджи ғалабани қўлга киритишнинг муҳим омилларидан бири, партиянинг ва номзоднинг ўзига хос имиджини шакллантирмай туриб ғалаба қозониб бўлмайди, - дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бўлим мудири О.Маҳмудов.

- Кечагина тадбиркорга оддий бир чайқовчи сифатида қаралар эди, бугун мана тадбиркорга нисбатан позиция ўзгарди, худуддаги энг обрўли шахс сифатида қаралмоқда, буларнинг бари партиямизни саъй-ҳаракати, тадбиркорнинг манфаатларини қўллаб-қувватлашга бўлган уринишлари самараси деб, баралла айтаоламиз, - дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши масъул ходими Юсуп Юсупов. Партиянинг ўзига хос имиджи ҳам тадбиркорларни, ишбилармонларни, содда қилиб айтганда битта бўлса ҳам иш ўрини яратаман, одамларни бой қиламан деб ҳаракат қилаётган мулк эгаларини манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларни фаолиятини қўллаб қувватлашдаги ташаббусларида намоён бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинар 13 сентябрга қадар давом этади.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган

вилоят Кенгаш

матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1524
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+