Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси

11.09.2019, 18:45

Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши сиёсий таълим маркази томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўқувлар депутатлар, профессор ўқитувчилар томонидан турли интерфаол усуллар ва замонавий таълим технологиялари асосида олиб борилди.  

Семинар давомида “Ўзбекистон Республикаси сайлов қонунчилиги”, “Халқаро тузилмалар ва хорижий давлатлар вакилларининг Ўзбекистонда ўтказилган сайловлардаги иштироки”, “Сайлов компанияси тактикаси”, “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш”, “Сайлов жараёнларининг ижтимоий тармоқларда ёритилиши, блогерларнинг сайлов шаффофлигини таъминлашдаги ўрни” каби қатор мавзуларда маърузалар қилинди.

“Жорий йилда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – парламент қуйи бўғини ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтади. Эътиборли жиҳати,  бу йилги сайловлар янги Сайлов кодекси асосида ўтказилади. Шу боис ўқувлар давомида Сайлов кодексининг аҳамияти, номзодлар билан ишлаш, сайловолди тарғибот-ташвиқот ишларида PR технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича билимларимизни бойитиб олдик. Бугунги олган билимларимиз эса бўлажак сайловларда жуда асқотиши шубҳасиз”, – дейди O‘zLiDeP Қўнғирот туман Кенгаши раис ўринбосари З.Сейдуллаева.

Ўқув жараёнлари давомида шунингдек, сиёсий партияларнинг сайлов компаниясидаги иштироки, сайлов компанияси тактикаси, самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш, партия ва номзодлар имижини шакллантириш йўллари ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати  

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара2019-09-12 09:08:55

УзЛиДеП Коракалпогистон Республикаси Кенгаши тамонидан ташкиллаштирилган укув семинарига катнашдим ва шу йилги сайлов жараёнига тегишли узгарттиришлар билан танишдик ва сайловнинг утиш тартиб койдалари тугрисида куплаган янги маълумотларга эга булдик. Укув семинарларлар хар бир шахснинг саводхонлигини янада мустахкамлаш билан уз самарасини беради.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+