Ёшларнинг сайловдаги фаол иштироки – демократиянинг муҳим омили

11.09.2019, 18:46

Ёшларнинг сайловдаги фаол иштироки – демократиянинг муҳим омили

Президентимиз 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Сайлов билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ҳалигача яхлит бир шаклга келтирилмаганини айтиб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган Ягона сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шундан сўнг мамлакатимиз тарихида илк бор сайлов билан боғлиқ барча ҳуқуқий меъёрларни ўз ичига қамраб олган яхлит қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Кодексни ишлаб чиқишда 20 дан ортиқ давлатларнинг сайлов қонунчилиги ўрганилди, 50 дан зиёд давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинди. Сайлов кодекси лойиҳаси юзасидан мамлакатимизда уч юзга яқин тадбир ўтказилди. Уларда 30 минган ортиқ киши қатнашди ва бевосита иштирокчилардан тушган таклиф ва мулоҳазалар асосида умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартларига мос, пухта, ихчам ва яхлит шаклда қабул қилинган мукаммал Кодексни яратишга муваффақ бўлинди.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан “Ёшларнинг сайловдаги фаол иштироки – демократиянинг муҳим омили” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида бу ҳақда маълум қилинди. 

Тадбирда сўз олган партия вилоят Кенгаши вакиллари Ҳ.Жабборов ва Д.Тўрақуловлар ёшларга сайлов кодексининг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

“Кодексдаги энг катта янгиликлардан бири бу – сиёсий майдон тўлиқ сиёсий партияларга берилганидир. Эндиликда сиёсий партиялар Қонунчилик палатасига бўлиб ўтадиган сайловда 135 эмас, балки тўлиқ 150 сайлов округида номзод кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди”, – дейди O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлим мудири Ҳ.Жабборов.

Унинг қўшимча қилишича, янгиликлардан яна бири – сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилади ва у кодекс билан тартибга солинади. Бу сайловларнинг холис, очиқ ва шаффоф ўтишини таъминлашга хизмат қилади.

 “Бугунги давра суҳбатидан сўнг биз танлаган номзод ёки биз сайлаган депутат мамлакатнинг кейинги ҳаётида жуда муҳим, ҳал қилувчи ўрин эгаллашини, у давлат бошқарувида иштирок этишини англаб етдик. Сайлов ҳақида керакли тушунча ва маълумотга эга бўлдик. Биз ёшлар ҳам сайлов жараёнига эътиборсиз, юзаки қарамаслик лозимлигини тушунган ҳолда бўлажак сайловларда фаол иштирок этамиз”, – дейди Гулистон туманидаги Улуғбек агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси С.Сафарқулова.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Cирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    78
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+