“Шўринг қурсин талаба! Контрактда ўқиётган талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланишини қандай изоҳлаш мумкин?”

12.09.2019, 09:33

“Шўринг қурсин талаба! Контрактда ўқиётган талабаларга бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланишини қандай изоҳлаш мумкин?”

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев ОТМларда контракт нархининг оширилиши, стипендия масаласи бўйича ўз фикрларини билдирди.

Депутат ўзининг фейсбукдаги саҳифасида қуйидагиларни ёзди.

"Масъуллар, сиз талаба бўлмаганмисиз?!

Олий таълим тизимида контракт, стипендия каби талабалар учун ҳаёт-мамот даражасидаги масалаларда барқарорликнинг йўқлиги таълим сифати қолиб, талабаларда таълимга бўлган ихлоснинг қайтишига олиб келиши мумкин.

Иш ҳақлари 10 фоизга ошган даврда қайси мезон ва виждон билан контракт миқдорини 18 фоизга ошириш мумкин? Аҳир контракт ошиши узоқ ишланишлар билан инновацион услубда топилган гениал таклиф - иш ҳақлари ошадиган фоиз миқдорларига боғланган эмасмиди?
Бунисигаку чидаш мумкиндир, бироқ контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга қандай баҳо олишидан қатъий назар бир хил 400 минг сўм стипендия белгиланишини қандай изоҳлаш мумкин? Гапни қанча айлантирмайлик реал ҳаётда бу талабалар ўртасида яхши ўқиш учун рағбатнинг буткул йўқолиши ва ўз устида ишлашга ихлоснинг қайтишига олиб келиши факт.

Тасаввур қилинг 32 мингта талабага ётоқхонадан жой топилмай турган вақтда улар пул ҳисобига квартира топиш, еб ичиш, ўқишга қатнаш ҳаражатлари билан талаба бўлиб таҳсил оладими ёки яшаш учун норасмий сектордаги ишчи бўлиб кун ўтказадими?

Хуллас табақалаштириш деганда биз контракт тўловида енгиллик бўлиши, талабаларга имконият берилиши учун амалга ошириладиган "тўлов табақалаштириш"ни тушунгандик. Бунда эса талабаларни бюджет ва контрактга ажратиб очиқчасига ерга уриш билан табақалаштириш бошланиб кетибди.

Шўринг қурсин талаба!

Талабалик даврида ҳеч қандай контракт тўлаш ғами бўлмай, стипендия ҳисобига яшаб, билим олиш имкониятидан фойдаланиб бугун шундай гениал ғояларни киритаётган масъулларга виждонан ортга бир назар солиб, талабалик даврларини эслаб қўйишларини сўрайман. Сиз талаба бўлмаганмисиз?”, - дейди Кушербаев.

  • Кўрилди
    1287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хайрулло2019-09-15 00:13:49

Расул ака жуда долзарб масалани каталога. Шундай депутатлар купаяверсин. Расул ака сиздан илтимос килардим юз минглаб фукароларни дарди хозирги кунда супер контракт масаласи шу масалага хам бош кушиб ижобий хал килинишига ёрдам берсангиз.


Мавжуда Рашидова-O'zLiDeP Бухоро вилоят кенгаши бўлим мудири2019-09-13 12:09:00

Депутат кўтарган масала ҳақиқатдан ҳам долзарб. Ўйланиб қоламан, контракт пули шундай ошиб бораверса кейинги йилда фарзандим олий ўқув юртига ўқишга кирса мен нафақа пулимга унинг контрактини қандай тўлайман, унинг оладиган стипендияси нимага етади? Контракт пулини қайта кўриб чиқиш керак. Эътибор бераяпман, айримлар чет эл давлатларида бир йилда 350-400 АҚШ доллари миқдорида контрак пули тўланишини билиб ўқишга киришаяпти. Стипендиянинг бир хил 400 минг сўм этиб белгиланиши нотўғри, бунда талабалар илмга интилмайди, бари бир ҳаммамиз бир хил стипендия оламиз дейди. Бизга диплом учун эмас, билим олиш учун ўқийдиганлар керак, чунки келажак ёшларники.


Хуршидбек2019-09-12 22:23:17

600минг килинсин ситипендялар нима ун энг кам иш хакки 10% ошади кантираклар 18%га ощирилади конунимиз уйинчок эмаску ахир


Наргиза2019-09-12 09:40:07

Жуда тўғри фикрларни айтибти, ойлик маош 10 % ошсаю контраклар 18 % ошса.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+