Блогер Азиза Умаровадан O‘zLiDeP сайловолди дастурига 4 таклиф. Уларнинг бири қишлоқларга оптик толали интернет ўтказиш (видео)

12.09.2019, 12:33

Блогер Азиза Умаровадан O‘zLiDeP сайловолди дастурига 4 таклиф. Уларнинг бири қишлоқларга оптик толали интернет ўтказиш (видео)

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида O‘zLiDeP Сайловолди дастурининг иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш йўналишида белгиланган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат, Инвестициялар ва ташқи савдо, Молия вазирликлари ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Тадбирда “SmartGov consulting” консалтинглик бюроси ижрочи директори, блогер Азиза Умарова ўзининг таклифларини билдирди. Умарова бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида ҳам тўхталиб ўтди.

“Кеча Олий Мажлисда O‘zLiDePнинг дастури муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлди. Таклиф учун ва таклифларимни билдириш имконияти берилганлиги учун ташаккур. Барчаси конструктив руҳда бўлиб ўтди. Йиғилишда партия вакиллари, икки вазирликдан ўринбосарлар, олимлар ва ички экспертлар қатнашди.

Агар тадбиркорларнинг манфаатлари кўзланган бўлса, менда тўрт таклиф бор:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурига кенг полосали интернет бўлимини киритиш шарт. Қишлоқларга оптик толанинг етиб бориши экспорт жараёнларини қулайлаштириб бирга  бағоят катта самара бериши мумкин. Бундай ҳолат Тайланд ва Ҳиндистонда мамлакат фермерларга хориж давлатларига чиқишлари учун ёрдам беришга қарор қилганида бўлган.

Эслатиб ўтаман, мобиль интернет тезлиги бўйича дунёда 136 ўриндамиз. Шундан рўйхатдан ўтган 100 фойдаланувчининг 9 абоненти интернетдан фойдаланади. Вилоят ва қишлоқларда КПФсиз (кенг полосадан фойдаланиш) ҳеч қаерга чиқа олмаймиз. https://www.speedtest.net/global-index/uzbekistan#mobile

Партия дастурида аниқ ва қисқа қилиб монополиялар ҳақида айтилган. Ўйлайманки, бу ҳақида босқичма-босқич, шошилмай, яққол кўзга ташланадиган ҳолатда, аниқ гапириш пайти келди.

Монополистлар рўйхатини қайтадан кўриб чиқиб, 100 + тадан кўпи билан 10 тасини қолдириш керак. Йўналишни иқтисодиётда давлатнинг таъсирини камайтиришга қаратиш шарт.

Шунингдек, монополиянинг олдини олиш учун қонуности ҳужжатларидаги қонуннинг аҳамиятини мустаҳкамланишига қайтиш зарур. Бу ҳар бир орган ўзи учун ҳар ҳафтада навбатдаги ҳужжатни қабул қилавермаслиги учун керак бўлиб, 100 моддадан иборат амалга ошириш механизми пухта ишланган амал қилинувчи қонунлар мавжуд бўлиши шарт.

Баъзан ҳамма нарса ўзгариб кетмоқда деган гапни эшитиб қоламан.  У ҳолда қонун ўз кучини икки йилда йўқотади деган “sunset clause”ни қўшинг.

Такрор айтаман, қонун ҳужжатларини тартибга солинишини баҳоланишини жорий этиш зарур. Шунда манфаатлар тўқнашуви, лобизм, яъни монополия ҳам камроқ бўлади.

Дастурда рақамли ривожланиш ҳақида гапирилади. Бироқ у қонунларимиз рақамлаштиришга тайёр бўлмагунича амалга ошмайди. Мавжуд қонунчилик рақамлаштиришга тўғри келмайди. Марказий банкда доимий тартибга ‘’регуляторная песочница’’ (regulatory framework) солиниш бўлиши зарур. Ана шунда барча ишонч орқали ўзлари яхши кўрган “блокчейнлар”и билан давлат реестрига киради. Улар билан смарт шартномалар, ҳўл муҳр ўрнига QR кодлар, молиялаштиришнинг барча инновацион шакллари ва бошқалар ҳам амалга ошади. Бундай доимий тартибга солиниш қутилари Сингапур, Малайзия, Канада, Австралия, БАА ва бошқа 28 мамлакатларда мавжуд.

Кичик бизнесга яна нима керак? Экспорт йўналиши! Бу мамлакатнинг очиқлигини кўрсатади.

Экспортчиларимизнинг янги рақобатбардош бозор тизими орқали савдо шартномалари, сертификатлаштириш, рақобатбардош бозорнинг транспорт хизматлари (юк ташиш авиацияси, хусусий темирйўл операторлари)га эҳтиёжи бор. Давлатнинг асосий вазифаси мана шуларнинг таъминланишини йўлга қўйишдан иборат.

Йиғилишда кўпчиликни тинглаб мамнун бўлдим. Дастур бўйича анча аниқ таклифлар билдирилди. Умид билдираманки, очиқ мулоқотда кўзда тутилган дастурнинг умумий режасида келтирилган аниқ мақсад, рақам ва уларни амалга ошириш стратегиясидаги фаолият давомли бўлади”, – деб ёзади А. Умарова.

  • Кўрилди
    2389
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Abdulatif2019-12-05 00:14:20

Assalomu alekum Aziza Umarova sizning fikringizga qushilaman va qullab quvvatlayman shu fikringiz amalga oshsa minnatdor bulardik. Sizga kottakon raxmat


Зафар2019-09-12 22:37:20

Азиза опа фикрлариз жуда тугри, тулик куллаб кувватлайман.


Тожиқулов Пайзулла2019-09-12 14:23:36

Ўринли, вақтида айтилган фикрлар деб ўйлайман.


Дилмурод 2019-09-12 13:13:29

Кроме интернета ещё сделать надо единую площадку торговлю без спекуляции открыто доступно мог презитовать каждый фермер свою продукцию


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+