Фарғонада 75 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва 2 нафар аёлга даволаниш учун йўлланма берилди

20.12.2017, 11:54

 Фарғонада 75 нафар хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди ва 2 нафар аёлга даволаниш учун йўлланма берилди

O‘zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши Қувасой шаҳрининг “Арсиф” қишлоғи врачлик пунктида тиббий кўрик ташкил этилди, натижада 60 дан ортиқ аёл, 15 нафардан зиёд ёшлар оилавий тиббий кўрикдан бепул ўтдилар.

Тиббий кўрик натижасида икки нафар аёлга шаҳар шифохонасида даволаниши учун йўлланма берилди. Тиббий кўрикда Қувасой шаҳар шифокорлари кардиолог И.Акимова, гинеколог Х.Рахматова, уролог-узис А.Усмонов, неврапотолог У.Усмоновлар фаол иштирок этди.  

Мақсад аёлларда кўп учрайдиган “Кўкрак бези саратони” касаллиги, турли гинекологик касалликларни олидини олиш, соғлом турмуш тарзини аҳоли ўртасида тарғиб этиш, тиббий маданиятни ривожлантириш кўзда тутилди.  

Бундай тадбирлар Марғилон, Қўқон шаҳрида ҳамда Тошлоқ, Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод ва Учқўприк туманларининг чекка қишлоқларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда иштирок этган аҳоли ўзларини қизиқтирган саволларга, мутаҳассис шифокорлар томонидан атрофлича жавоб олишди.

 O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1590
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+