Диққат, лойиҳа давом этади...

12.09.2019, 18:18

Диққат, лойиҳа давом этади...

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Facebook’даги расмий саҳифасида ўзининг парламент қуйи палатасидаги депутатлари билан онлайн-мулоқотни ташкил этган эди.

Мазкур лойиҳа депутат ва сайловчи ўртасидаги доимий алоқани мустаҳкамлашнинг самарали усулларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда уни тизимли давом эттиришни лозим деб ҳисоблаймиз.

Жорий йилнинг 16 сентябридан O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси орқали депутатлар иштирокида онлайн мулоқот лойиҳаси давом эттирилади.

Унда Сиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоларига ўзингизни қизиқтираётган барча масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин.

Лойиҳамизнинг дастлабки иштирокчиси Фарғона вилояти 102 –Қува  сайлов округидан сайланган Абдурашид Абдуқодировдир.

Мурожаатларингизни O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси https://www.facebook.com/UzLiDeP, телеграмдаги @questions14 манзилига ёки эълон остида (комментарии) видео, аудио ёки матн шаклида йўллашингиз мумкин.

Онлайн мулоқотнинг дастлабкиси 16 сентябрь куни соат 18:00 дан 19:00 га қадар ўтказилади.

  • Кўрилди
    1610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Абдурахмон2019-09-16 09:40:24

Коррупцияга карши курашиш тугрисида конун борку


Шерали2019-09-13 12:31:55

Ассалому Алайкум.Нима сабабдан Коррупцияга Карши ва уни батамом йук килиш тугрисида Конун Кабул килмаяпсизлар ?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+