Ғалаба стратегияси ва тактикаси

13.09.2019, 14:38

Ғалаба стратегияси ва тактикаси
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан партиянинг ҳудудий ташкилотлари ходимлари учун “Сайловлар: Ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди.
 
Семинарда иштирокчилар “Демократик жамиятда сайловлар ва сайлов қонунчилиги”, “Сайлов кампанияси стратегияси ва тактикасини ишлаб чиқиш”, “Сиёсий партиянинг дастури ва самарали сайловолди дастурини ишлаб чиқиш”, “Сиёсий партиялар ва партия қурилиши”, “Партия ва номзодлар имижини шакллантириш”, “Сайлов компанияси бош ғояси ва шиорини ишлаб чиқиш, сайловчиларнинг диққатини жалб этиш усул ва воситалари”, “Сайловолди тарғибот-ташвиқот ва ОАВ билан самарали мулоқотга киришиш, Сайловга доир PR технологиялар”, “Сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш ва интервью бериш қоидалари”, “Сиёсий партияларнинг сайловда самарали иштирокини таъминлашнинг амалий масалалари ва Сайловолди курашда йўл қўйиладиган хатолар”, “Сайловчилар олдида нутқ сўзлашнинг хусусиятлари ва нутқ сўзлашда импровизациядан фойдаланиш” каби бир қатор мавзуларда тренерлар ва соҳа мутахассисларидан бир қатор маълумотларга эга бўлдилар.
 
photo5465209184397142895.jpg
 
Президентимиз яқинда мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашганларида “Олий Мажлис ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўладиган сайловлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа бўлиб, бутун халқимиз қатори сиёсий партиялар учун ҳам катта сиёсий мактаб бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз”, – дея таъкидладилар. Ҳақиқатан ҳам, сиёсий жараёнлар барчани бирдек фидойиликка, Ватан тараққиёти, юрт фаровонлигига дахлдорлик ҳисси билан яшашга ундайди.
 
Ҳа, албатта, сайловлар партияларнинг куч-қудратини яна бир бор намоён этиш билан бирга, бу жараёнга пухта ҳозирлик кўриб, ҳудудларда халқ ишончини қозонган, ҳурмат-эътиборга сазовор инсонларни депутатликка номзодларини кўрсатиш, уларнинг сайловолди дастурлари халқ манфаатларининг устуворлигини таъминлашга хизмат қилиши, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратилиши семинарда алоҳида таъкидланди.
 
photo5465383242241780623.jpg
 
Мен бугун юртимизда амалга оширилаётган сиёсий жараёнлардаги янгиликлар ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлдим. Бу, албатта, бўлажак сайловдаги тарғибот-ташвиқот ишларида қўл келади. Танланган мавзуларнинг долзарблиги шундан далолатки, бу йилги сайловлар олдингиларига қараганда тубдан фарқ қилади. Боиси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси қабул қилиниши, юртимизда сиёсий партияларнинг сони биттага кўпайиши ҳам сиёсий партиялар ўртасидаги соғлом рақобатни кучайтиради, – дейди семинар иштирокчиси Сайёджон Зоҳидов. – Биз, албатта, бу ерда олган билимларимизни амалиётда қўллаб, яъни, сиёсий жараёнларда партиямиз хайрихоҳларини ўқитиб, уларнинг ҳам сиёсий тафаккурларини янада юксалишига ўз ҳиссамизни қўшамиз.
Иштирокчиларнинг гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказган турли дебатлари, мавзулар юзасидан савол-жавоблар, амалий машғулотлар семинар натижадорлигини ошириши ҳамда олинган билимларни такрорлашга хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.
 
Шунингдек, семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Бундан ташқари, ҳудудий тренерлар томонидан амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
 
Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,
 
OʻzLiDeP вилоят
 
Кенгаши матбуот котиби
Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+