Партия тренинглари ҳудудларда давом этмоқда

13.09.2019, 17:13

Партия тренинглари ҳудудларда давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, партия ҳудудий кенгашлари томонидан ўтказилаётган “Сайловлар: Ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусидаги ўқув семинарлар давом этмоқда.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва туман кенгашлари аппарати ходимлари ва партия фаоллари иштирокида ташкил этилган ўқувларда “Сайловолди курашида йўл қўйиладиган хатолар, Сайловчиларнинг диққатини жалб этиш усул ва воситалари”, “Партия ва номзод имиджини шакллантириш” мавзуларида тренинглар олиб боришди.

- Бу йилги сайлов башқа сайловлардан фарқли ўлароқ, амалга оширилаётган изчил демократик ислоҳотлар, Сайлов кодексининг қабул қилиниши, мамлакатда яна бир партиянинг сиёсий майдонга келиши эвазига сифат жиҳатидан мутлақо янги босқичда, очиқлик, ошкоралик тамойиллари асосида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу нуқтаи назардан, партия фаолларининг ушбу сиёсий тадбир олдидан бу борадаги билимларининг янада мустаҳкамланиши сайловларда ғалаба қозонишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, - дейди O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши раиси Абдужаббор Умаров. 

Машғулотлар давомида “Халқаро тузилмалар ва хорижий давлатлар вакилларининг Ўзбекистонда ўтказилган сайловлардаги иштироки”, “Сиёсий дебат ва баҳс-мунозараларда ўзини тутиш қоидалари” ва “ Партияларнинг ОАВ билан ишлаш самарадорлигини ошириш” мавзулари юзасидан уюштирилган маърузалар баҳс мунозараларга бой бўлди.

- “Бугун ижтимоий тармоқлар партия ва номзоднинг асосий тарғибот қуролига айланиши керак. Аммо партияларимизнинг ҳудудий кенгашлари яъни туман, шаҳар, айрим вилоятлар бундан оқилона фойдаланаяпти деб бўлмайди. Кўплаб фаолларимизнинг ижтимоий тармоқларда саҳифалари йўқлиги мени ажаблантиради. Шу мақсадда халқ билан ишлашнинг биргина йўли ижтимоий тармоқларда партия вакилларининг фаоллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишдан иборат”, - деди халқ депутатлари Нуробод туман Кенгаши депутати Холмурод Сориев.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши мазкур семинар-тренинг доирасида 5000 га яқин фаолларни ўқитишни мақсад қилган. Ўқув семинарлари туманлар кесимида ва партиянинг бошланғич ташкилотларида давом этади.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1047
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+