Соғлом оила – бахтли жамият

20.12.2017, 12:12

Соғлом оила – бахтли жамият

O‘zLiDeP Нарпай туман Кенгаши  “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги “Итифоқ” оилавий поликлиникасида “Соғлом она келажак авлод тарбиячиси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда қайд этилганидек, оила ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, халқимизнинг муқаддас урф-одатлари сайқал топадиган, келажак авлод камолотига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир.

– Афсуски, айрим ота-оналар кўпинча фарзандининг келажак тақдири, бахт-саодати ҳақида ўйламай, ҳали балоғат ёшига етмаган қизини узатиш ёки қариндошимнинг қизи бегона бўлмасин, деб ўғил уйлантириш тараддудига тушади,– дейди партия фаоли, тумани Шохсанам Собирова. – Бунинг оқибатида қизларни ўн олти, ҳатто ундан кичик ёшда турмушга узатиб юбориш ҳоллари учраб туради. Аммо бу кўп ҳолларда бўлғуси онанинг саломатлиги ва руҳиятига, қолаверса, ёш оиланинг мустаҳкамлиги, туғилажак фарзанднинг соғлигига салбий таъсир кўрсатади.

 Тадбирда сўзга чиққанлар эрта никоҳнинг бўлажак оналар ва келажак авлод саломатлигига салбий таъсири, оилавий муносабатлар, оила қуриш ва ажрим масалалари, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ёшлар маънавиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, тиббий маданиятни ошириш ва ёшларнинг никоҳга оид тушунчаларини кенгайтириш, қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини янада жадаллаштириш лозимлиги тўғрисида фикрлар билдиришди.

 

  • Кўрилди
    2454
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+