Қандай одам депутат бўла олади?

13.09.2019, 17:25

Қандай одам депутат бўла олади?

Юнусобод туманида яшовчи Рихситилла Умарханов Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Рената Юсуповага мурожаат қилди. Унда бир неча йиллардан бери Наманган ва Юқори Салар кўчалари кесишмасида ёмғир суви оқиб кетадиган ариқлар йўқлигидан ёғингарчилик вақтида хонадонлар олдида кўлмаклар пайдо бўлаётгани ва аҳолига ноқулайлик туғдираётгани таъкидланган эди.

O‘zLiDePдан сайланган депутат Р. Юсупова мазкур масалага мутасадди идораларнинг эътиборини қаратди. Натижада ёғингарчилик сабабли йиғилиб қоладиган сув оқиб кетиши учун 50 метр масофага бетон ариқ ўрнатилиб, бир қатор уйларнинг ҳовлиси ва ертўласига сув тошиши муаммоси бартараф этилди.

Халк депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари “Миришкор” маҳалласида яшовчи фуқароларни қийнаётган масалаларни хонадонма-хонадон юриб ўрганишди. Масалан, 4-Миришкор округидан сайланган депутат Даврон Саидов инсульт хасталиги туфайли ҳаракатлана олмай қолган Ольга Ханга ногиронлар аравачаси совға қилди.

Миробод туманида яшовчи Елена Русина 13 ёшли фарзанди Александрнинг кўзини даволатиш учун шаҳардаги 7 та шифохонага бориб кўрсатади. Барчаси ўғлингизни бу ерда даволашнинг имкони йўқ, хорижий мамлакатларга олиб боришингиз керак, деб қайтаришади. Ноилож қолгач, маҳалла раиси Комил Адилов ҳамроҳлигида Халқ депутатлари Миробод туман Кенгашига O‘zLiDePдан сайланган депутат Шоира Жабборовага мурожаат қилади. Ўғлининг касаллиги билан боғлиқ воқеаларни батафсил айтиб беради. Александрнинг кўзи  албатта тузалиб кетади, деган жавоб унга таскин бағишлайди.

Сайловчилар мурожаатига астойдил ёндашадиган депутат ўзи раҳбарлик қилаётган “Оrion Medicity” масъулияти чекланган жамиятида Александр Русинни чуқур кўрикдан ўтказади. Бунда унга малакали шифокор Санъат Файзуллаев яқиндан ёрдам беради. Текширув ва таҳлиллар натижалари Ҳиндистоннинг “MEDANTA the MEDICITY” клиникасига юборилади. Хорижлик мутахассисларнинг тавсияси асосида Александр Тошкентда даволанди ва 25 кунда тўлиқ соғайиб кетди...

Елена Русина эса шундай инсонларни депутатликка номзод қилиб кўрсатган партияга миннатдорлик билдирди.

  • Кўрилди
    1651
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Jamol2019-09-14 03:11:37

Òz xaq xuquqlarim


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+