Жиззахда ўқувлар

16.09.2019, 16:14

Жиззахда ўқувлар

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан партиянинг туман (шаҳар) кенгашлари раисларининг ўринбосарлари, аппарат раҳбарлари, ижрочи котиблар иштирокида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида тренерлар ўқиши ташкил этилди.

Шу йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга депутатлик сайловларининг мутлақо янгича мезонлар, янгича талаблар асосида ўтиши шубҳасиз. Ҳақ-ҳуқуқини чуқур англаган, давлат ва жамият бошқарувида қатнашиш иштиёқидаги сайловчини қуруқ ваъдалар билан алдаб бўлмайди. Барча жабҳаларда давом этаётган янгиланишлар сиёсий жараёнларни ҳам четлаб ўтгани йўқ. Бу галги сайловлар мамлакатимиз тарихида илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилади.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида ташкил этилган сиёсий ўқувларда партиянинг ҳудудий кенгашлари мутасаддиларининг сайлов жараёнларига тайёргарлигини кучайтириш, 40 нафар вилоят ва туман тренерларини тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўқувлар жараёнида партия сайловолди дастури ва асосий ғояларининг мазмун-моҳияти, сайловларда самарали қатнашиш усуллари юзасидан билим ва кўникмаларни ошириш, партия фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда бошқа бир қатор йўналишлар қамраб олинди.

Баҳром МИРЗАҚОБИЛОВ,

“ХХI asr” мухбири

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1059
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+