Сиёсий жараёнларга пухта тайёргарлик кўрилмоқда

16.09.2019, 16:16

Сиёсий жараёнларга пухта тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов жараёнлари тобора яқинлашгани сайин сиёсий партияларнинг халқ ичидан ўз номзодларини танлаб, уларни сиёсий майдонга олиб чиқиш ишлари жадаллашмоқда. 

Хусусан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти томонидан “Сайловлар: Ғалаба стратегияси ва тактикаси” деб номланган семинар-тренинглар ўтказилаётир. 

Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган ана шундай тадбирлардан бирида халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, партия фракцияси аъзолари, мутасадди ташкилотлар ходимлари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

– Ўқув машғулотларини ўтказишдан асосий мақсад, Олий мажлис қонунчилик палатасига, вилоят, туман ва шаҳар депутатлигига номзодларнинг энг муносибларини тақдим қилиш, шунингдек, ишончли вакилларни сайловга тайёрлаш ва сайлов компаниясини шакллантиришдир, – дейди партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзов. – Бу йилги сайлов аввалгиларидан кескин фарқ қилишини, партия дастурига ўзгартиришлар киритилганини ҳисобга олиб жараёнларга жиддий тайёргарлик кўрмоқдамиз. 

Шунингдек, семинарда “Сайлов компанияси тактикаси”, “Номзоднинг кучли ва кучсиз жиҳатларини таҳлил қилиш”, “Самарали сайлов дастурини ишлаб чиқиш” ҳамда “Оммавий ахборот воситаларига интервью бериш қоидалари” каби масалалар юзасидан амалий машғулотлар олиб борилди. 

– Сайлов жараёнлари бошланиши олдидан ушбу семинар-тренинг дарсларининг ўтилиши жуда яхши бўлди, – дейди Конимех тумани “Бирлик” МФЙ раиси Ҳамза Асланов. – Тренинг машғулотларида ўзимизнининг салоҳиятимизни синаб кўришга имконият яратилди. Ҳали эътибор қаратмаган камчиликларимиз борлигини тушундик. 

Тадбир якунида туман ва шаҳар Кенгашларида сайловчилар учун ҳам сайловолди семинар тренинглар ташкил этишга келишиб олинди. 

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1144
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ҳанифа Примова, Навоий вилояти БПТ раҳбари2019-09-17 11:17:55

Сайловлар- демократик жамиятнинг асосий белгиси бўлиб, бизнинг жонажон Ватанимизда бу тадбирлар намунали ташкил этилмоқда. Бу йилги сайловларда бизнинг лидер партиямиз O'zLiDePга ҳам осон бўлмайди. Ўтказилган семинарлар ишонаман, ўз натижасини бериб натижалар бизни қувонтиради. Олға O'zLiDeP!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+