O‘zLiDeP “Янги авлод кадрлари”лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказди

16.09.2019, 16:17

O‘zLiDeP “Янги авлод кадрлари”лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказди

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ташкил этди.

Унда партия вилоят Кенгаши вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари раислари, Гулистон давлат университети ўқитувчилари ва талаба-ёшлар қатнашди.  

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши бўлими мудири Д.Тўрақулов партия дастурий мақсад ва вазифалари ҳамда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси ҳақида йиғилганларга батафсил маълумотлар берди. Ёшларни жамиятимиздаги етакчи сиёсий куч – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан бирга бўлишга, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўз иқтидорларини намоён этишга, партиянинг “Ёшлар қаноти” лойиҳаларида фаол фаол иштирок этишга чақирди.

Шундан сўнг партия вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Ҳ.Жабборов томонидан “Ёшлар ва парламентаризм” мавзусида слайд тақдимоти ўтказилди. Слайд тақдимоти ёшларнинг парламент тузилиши, фракциялар, қўмиталар ҳақидаги, вилоятимиздан сайланган сенатор ва Қонунчилик палатаси депутатлари фаолиятига оид билимларини бойитди. Жорий йилда мамлакатимизда бўлиб ўтадиган сайловлар, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг кучга кириши, кодекснинг асосий жиҳатлари тўғрисида талабаларга кенгроқ маълумотлар берилди.

“Бугунги кунда мамлакатимизда ўзининг шахсий фикри, принциплари ва соҳага янгича ёндашуви бўлган ёш раҳбар кадрларни масъулиятли лавозимларга тайинлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Халқимизнинг катта қисмини айнан ёшлар ташкил этиши ҳам, замонавий етакчилардан ҳар томонлама билимли ва ташаббускор, энг аввало, ўз ишига нисбатан фидокорона ёндашувни талаб этади. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад ҳам кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш, олий ўқув юртлари битирувчиларидан кадрлар заҳирасини шакллантириб, уларни босқичма-босқич раҳбарлик лавозимларга тайёрлаб боришдир”, – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Д.Тўрақулов.

Тадбир сўнггида энг фаол ва ташаббускор талабаларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    981
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+