O‘zLiDeP депутати Расул Кушербаевга савол ва мурожаат йўлланг

16.09.2019, 19:34

O‘zLiDeP депутати Расул Кушербаевга савол ва мурожаат йўлланг

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаевга савол ва  мурожаат йўлланг.

Жорий йил 19 сентябрь куни соат 18:00 дан 19:00 га қадар Facebook’даги O‘zLiDePнинг расмий саҳифасида (https://www.facebook.com/UzLiDeP) Тошкент вилояти 88-Янгийўл сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Расул Кушербаев билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтади.

Депутатга ўзингизни қизиқтирган савол ёки мурожаат йўллаб, батафсил жавоб олинг.

Саволларни O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси https://www.facebook.com/UzLiDeP, телеграмдаги @questions14 (https://t.me/questions14)га ёки эълон остига (комментарии) видео, аудио ёки матн шаклида йўллаш мумкин.

ДИҚҚАТ! Депутатга йўллаётган саволингизда исм шарифингиз ҳамда Сиз билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамингизни ёзишни сўраб қоламиз.

  • Кўрилди
    557
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Пердебай2019-09-18 20:55:25

Ассолому алейкум Расул ака сизга саволим. Узбекистон Республикаси конунларида ходимнинг ишдан бушаганидан кейин 3-ойдан ортик вакт утса иш хаки ва мехнат дафтарчаси берилмасин деган конун борми. Судьяларнинг Мехнат кодексининг 275-моддасининг урнига 270-моддани куллаши тугрими. МК нинг 275-моддаси кандай вахтда кулланилади?


Хайрулло2019-09-17 22:18:34

Расул ака супер контракт учун 2 ва 3-йуналишларга хам ариза кабул килиш масаласида ёрдам беринг ва бундан куп сонли одамларни хурсанд килган булардингиз. Каерга кимга мурожаат килишни билишмаяпти купчилик


Ёкубжон2019-09-17 21:00:31

Ассалому алайкум Расул ака.ГАИ ходимлари ДАМАС га 7та йуловчи олсак перегруз езишади . шунга конуний нечта одам олиш керак уриндиклар 7 та ку ахир


Умид2019-09-17 11:21:48

Ассалому Алайкум. Телеграмм каналингизда ва бошка манбаларда Сизнинг фикр ва мулохазаларингизни кузатиб боряпман. Оллох илмингизни зиёда килсин. Сиздан илтимос, Узбекистонда конун ишлаб чикиш кандай жараёнларда амалга оширилади, Вазирлик ва идоралар томонидан мухокамага куйилган конун лойихалари хаммаси Конунчилик палатаси оркали тасдикланадими? Сенатнинг бу уринда роли кандай. Конунлар ишлаб чикиш механизми тугрисида халкимизга тушунча беришингизни илтимос киламан.


Саньатжон2019-09-17 09:26:15

Сунгги вактларда булаетган барча ходиса ва вокеалардан хулоса; Президентга саботаж ва саботажлао; президентни Халк ичида емон отлик килиб курсатиш; Президент килаетган ишларни халк ичида атайин «бир тийинга киммат» деб фикр уйготишга харакат килиш ва бу оркали оммавий равишда ахолининг норозилигини келтириб чикариш. Президентнинг «Хаммаси халк учун» деган сиесати екмаетган амалдорларнинг професионал тарзда зимдан харакатлари натижоси бу. Сабаби, бундан 3 йил олдин хаммаси тескари булган. Халк хаммага «должен» булган. Аксарият амалдорлар мана шуни хазм кила олмаяптт. Узимни бошимдан утди бу мурожаат килмаган идора колмади. Коррупция туфайли уйим бузилиб оилам билан кучага колияпман.


Bilol2019-09-17 07:22:26

Salom Rasul aka. Yerni davlat va jamoat ehtiyojlari (poliklinika qurish) uchun deb olib qoʻyib, boshqa tadbirkorga (avtoturargox qurish uchun) berib yuborish qonuniymi? 97 502 22 15 Mamirov Biloljon


Хаётжон (90)16702202019-09-17 01:05:23

Ассаломуаллекум бисмиллахи рохмани рохим Прописка бойича саволим бор эди тогрироги кредитга уй олишдаги прописка муаммоси хакида:Нмага пропискасига уч йил болмаган одам,Тошкент шахридан ипотекага уй ололмидию пули бор вилоятли одам бемалол Тошкентдан уй олади хамда прописка хам хал???Давлатимиз одамларни пул тарафлама тенг хукукли килолмасаям,конун бойича тенг хукули килса боладию!Нахотки пули бор одам хукук тарафдан оддий оиладан устун боса?Бу халкни табакалаштиришмасми?Бунака масалалар жуда коп халкни табакалаштириб койган!Бу конунларни бошкатан кориб чикишни вокти кемадимикан!Дуненинг олди мамлакатларига яшаш даражасига етволишимиз учун хали анча вакт кетади!Лекин келиш шу одам хукуки бойича хич бомаса шулар билан бир каторда болийлик!Халкимиз табакаланиб кетишини кориб билиб туриб жим турмаган депутатларимизга минг шукур болсин Аллохим ози куч кувват гайрат ва албатта шижоат берсин!!!!


Дилшод2019-09-16 23:09:39

Савол;мани хусусий дуконим бор шу дукон бозор атрофида жойлашган бу ерга ер ва мулк солигини тулайман Яна иш фаолиятим учун 20 йилдан ошик Солик тулаб келяпман муаммо 2010 йили вазирлар махкамаси томонидан чикарилган 26 апрел 1326 ПК карорди бизга хусусий мулк эгаларига таалуклий жойи борми Яни биздан вилоят хокимлар ижара Шартнома деб егиб Олаетган пули бу йилдан шахар хокимият кушилди Яни Давлат на тулаетган согликлар Билан Бир хил булиб колдинима бизда Давлат иккига булинганми шуни илтимос куриб чиксаларинг бизни тадбиркорлади кийнаб келяпди бозор ходими Билан Солик ходимлари Олаетган пулини


Azizov Bekzad 2019-09-16 22:49:30

Nima sababdan biz tadbirkorlar investor olib kirganimizda bizga hokimyat komaklashmaydi?


Баходир2019-09-16 20:25:52

Расул ака,ассалому алейкум.Бизнинг, абитуриентлар номидан бир илтимосимиз бор эди.Супер контракт масаласи буйича.2чи ва 3чи йуналишлар учун хам супер контракт тулаб укишга рухсат берсалар деб сиздан шу масалада ердам сурамокчидик.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+