Самарқандда “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

17.09.2019, 17:48

Самарқандда “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига уч йил тўлиши муносабати билан “Депутат ва ёшлар” лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида халқ вакиллари Б.Хўжаёров ва Ш.Жўрақуловлар мазкур қонуннинг аҳамияти, ёшлар билан боғлиқ масалалар, улар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг сабаби, уларни келтириб чиқарувчи омиллар, турли зарарли иллатларнинг салбий оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтдилар.

Б.Хўжаёровнинг айтишича, Президентимиз томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун бугун ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фаоллигини ошириш, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

“Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлатимизнинг ёшларга юксак эътибори намунаси деб биламан, – дейди халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси Ш.Жўрақулов. – Нега деганда, ушбу  меъёрий ҳужжатда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тўлиқ, ишончли асосда мустаҳкамланганлиги ҳар бир ёшни руҳлантиради”.

Учрашув сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига дупутатлардан атрофлича жавоблар олишди ҳамда ўзларининг талаб ва таклифларини билдиришди.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    164
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+