Бу менинг партиям лойиҳаси амалда

17.09.2019, 18:47

Бу менинг партиям лойиҳаси амалда
Бухоро вилоятидаги “Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” МЧЖ фаолиятидан аҳоли жуда мамнун. Бу ерда 400 дан зиёд ишчи ходим меҳнат қилмоқда. Улардан 340 нафари хотин-қизлардир.
 
Президентимиз 2017 йили Бухоро вилоятига ташрифи чоғида Ғиждувон туманидаги собиқ ип-йигирув фабрикасининг бўш турган ишлаб чиқариш майдонларидан унумли фойдаланиш, Ғиждувон эркин иқтисодий зонасини ушбу ҳудудда жойлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берган эди.
 
“Парвоз Ҳумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамияти томонидан собиқ фабриканинг 9 гектардан зиёд майдонида қисқа муддатда йирик лойиҳа – ип-йигирув корхонаси ташкил этилди.
 
Умумий қиймати 27 миллион АҚШ доллари бўлган фабрика учун Ипотека банк филиалидан ажратилган кредит эвазига Германия, Туркия, Швейцария, Япония ва Ҳиндистондан замонавий ускуналар харид қилинди. Масъулияти чекланган жамият ўз маблағи ҳисобидан бино ва иншоотларни қайта қуриб, реконструкция қилди.
 
Жорий йил январь ойида иш бошлаган корхона йилига 9400 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш, 5 миллион долларлик экспорт қилиш қувватига эга. Халқаро андозаларга мос сифатли маҳсулот ички бозорга ва хорижий буюртмачиларга етказиб берилмоқда. Қарийб 33 миллиард сўмлик ип-калава сотилиб, 1,1 миллион долларлик маҳсулот Россия, Туркия, Польша ва Молдовага экспорт қилинди. Айни пайтда корхона Туркияда савдо уйи ташкил этиб, маҳсулот экспорти бўйича хорижий шериклар билан музокаралар олиб бормоқда.
 
Бу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, иккинчи босқичда ишлаб чиқариш қуввати янада кенгайтирилиши, экспорт йилига 51 миллион долларга, иш ўринлари 1 минг 250 тага етказилиши режалаштирилган.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши томонидан “Бу менинг партиям” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.
 
Партиянинг тарғибот гуруҳи вакиллари томонидан корхона ходимларига партия тарихи, мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Жорий йилда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – парламент қуйи палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Тадбирда мазкур сиёсий жараёнга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
“Парвоз Хумо Равнақ Транс” масъулияти чекланган жамиятида бошланғич партия ташкилоти тузилди. Партия сафига янги қабул қилинган ишчи-ходимларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
  • Кўрилди
    835
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+