Депутат Расул Кушербаев билан онлайн мулоқот

19.09.2019, 14:10

Депутат Расул Кушербаев билан онлайн мулоқот

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Обиджон2020-04-16 11:47:07

Ассалому алайком! Касбим мухандис-электрик, нафакадаман(62 ёш). Кишлок хужалигида 18 йил сохам буйича фаолият юритдим. Бугунги кунда агро секторга эътибор кучайтирилди, сабаби аник. Индустриализация, цивилизацияга куч бериб "корнимиз"ни унутиб куйдик. Ахир "Буш коп тик турмайди", "Оч коринга кушик на хожат" деб бекорга айтилмаган. Доимий равишда собик к/хдаги танишлар билан алокадаман. Шу бугунга кадар дала ишлари муаммо булиб ётибти, айникса Тошкент вилояти туманларида асосан водийлик ёлланма ишчилар ишлаган!!! К/х.ни ривожлантириш учун ерни даволаш керак, факат "селитра"(агар топилса) беравериб селирага "наркоман" килиб куйилди. Вахоланки усимлик учун нафакат азот - фосфор, калий кальций, магний ва х.к. элементлар хам керак. Аммо каерда? Органик угит деганда чорвачилик, паррандачилик чикиндилари тушунилади, аслида эса чириган(компост килинган) булиши лозим. Компост килиш ёки вермикулит килиш вакт талаб килади. К/х.га янги технологияларни кенг жалб килиш деганда (содда килиб айтганда) замонавий трактор тушунилади. Президент ва ВМ томонидан биогаз технологиясини кенг тадбик килиш буйича Фармон ва карорлар кабул килинган. К/х ушбу йуналиш буйича асосий хом ашё базаси хисобланади, асли технологияда биогаз иккиламчи махсулот хисобланади, асосийси ундан олинадиган биоугит(компост усулининг тезлаштирилгани) тупрокнинг и/ч кувватини, говаклик хусусиятини ошириб усимликнинг илдиз кисмига кислород ва намликни кириб боришини таъминлайди(сув танкислигида асосий омил). Яшил дунёнинг(усимликлар, дарахтлар ва х.к.) инсон билан уртасиги фарки уни тили йук, дардини айтолмайди. Вахоланки инсон турган ерда яшайди, ичган сувидан ичади, нафас олган хавосидан нафас олади шунда хам кундузи инсон учун ишлайди, яъни хавони тозалаб кислород и/ч.ди. Одамзот бетоб булса иложи борича табиий дори излайди, табибга югуради, биоугит хам усимлик учун табиий озука факат тайёрлаб берувчи табиб керак. Кискасини айтганда она еримизнинг- кутариб турувчи, бокувчи, кийинтирувчи, бандасининг вакти соати келганда багридан жой берувчининг бугунги холати кай ахволда?


Сирожиддин2020-03-19 20:01:13

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Виртуал қабулхонаси Тошкент вилояти Бекобод тумани “Қўқони” МФЙ, Этиқод кўчасида яшовчи Амонқулов Сирожиддин Худайбердиевич номидан тел. +99899 328 83 91 А Р И З А Ушбу мурожаатимни мазмуни шундан иборатки, мен Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида” 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига мувофиқ, турар уй-жойимга мулк ҳуқуқи олиш бўйича 2019-йилни 14-март кунида Давлат хизматлари Маркази Бекобод туманига 6829968-сонли ариза билан мурожаат қилгандим. Бекобод тумани Қўқони МФЙдаги жойлашган кўчамизга Этиқод деб ном берилган, шу кўчада 16 та ёш оилалар турар уй-жой куриб, яшаб келаганмиз, ҳаммамиз умумдавлат акцияси бўйича Давлат хизматлари Маркази Бекобод туманига мурожаат қилиганмиз, шу кўчада яшайдиганларимизни айримларига турар уй-жойларига эгалик ҳуқуқи Кадастр бўлими Бекобод туман бошлиғи Турсунов Б.А. томонидан берилган, бизларга эса асоссиз равишда рад этган. Нега уларни биздан нима фарки бор? Хозирги кунда турар уй-жойларимизни бузиш бўйича Фуқароик ишлари бўйича Тошкент вилоят Бекобод туманлараро судининг Ҳал қилув қарори чиқарилиб, МИБ томонидан қарорни ижроси бўйича бузаман деб бизларга қаттиқ азоблар бериб келмоқда, ҳаммамиз нима қилишни билмай сарсон бўлиб юрибмиз. Муҳтарам Президентимизни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига қилган Мурожаатномасида “Менинг энг катта ниятим шуки, Ватанимиз ичра хар бир инсон ўзининг “кичик ватани”га –уй-жойига эга бўлса, биздан халқимиз ҳам, Яратган ҳам рози бўлади.” Деган Мурожаатномасига нега эътибор беришмайди? Юқоридаги ҳолат бўйича суриштириш ишларини олиб бориб, умумдавлат акцияси бўйича бизларга асоссиз равишда рад этган мансабдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўришингизни ҳамда бизларни турар уй-жойларимзга эгалик ҳуқуқи беришлигига амалий ёрдам беришларингизни илтимос қилиб сўрайман. Фуқаро: Амонқулов С.Х 19.03.2020 йил 29.07.1991 йилда туғилганман.


Наргиза2019-09-22 02:49:22

Тадбиркорлик субъектларини хокимиятлар ва ИИБходимлари зулмидан халос килиш учун конунларга кандай узгартиришлар киритиш кераква кайси Конуннинг кайси бандларига. Ривожланган давлатларда тадбиркорларни факатгина солик органлари назорат килишади ва камчилик топилса, судна беришади. Бизда эса тадбиркор ва фермерга нечта хужайин.?


Гулсара2019-09-22 02:44:52

Хусусий тадбиркорлик буйича конун- карорларнинг бюрократик тусикларидан фукароларни холис килиш учун кандай таклифлар бермокчисиз. ? Кридитлар олишни осонлаштириш борасидачи


Ислом2019-09-19 18:03:19

Ассалому алайкум Расул ака яхшимисиз? Согликларингиз яхшими? Мен Тлепов Ислам. 2000-йилман. Ногиронман (1-ёшдан буён юролмайман). Ака бугун сизга бермокчи бўлган саволим кўпчилик ногиронлар муаммоси бўлса керак. Ака нега деярли ҳеч қаерда ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот ёки компаниялар мавжуд эмас. Бор бўлсаям нега улар фақат расмиятчилик учун ишлаяпти? Нега ногиронларни қийнаётган муаммоларни деярли ҳеч ким кўтариб чиқмай фақат хайрия ишлари, ногиронликка оид янгиликлар киритиб боряпти шунақа компаниялар?. Ака бугин сизга шундай муаммолардан бирини ёзмоқчиман. Ака истайсизми-йўқми ногиронлар кўпчилик учун оғир юк. Хатто ота-оналар учун хам. Балки ундай эмасдур лекин деярли барча ногиронлар шу фикрда юради. Шу сабаб бу дунёда на ўзи бир нарса қилолмай на бошқалардан ёрдам ололмай ўлиб кетишади. Хеч кимга оғирлигим тушмасин деб истакларидан воз кечишади. Биламизки ногирон деса кўпчилик кўзига уй-жойи йуқ, арава ёки ногиронлик дориларга мухтож одамларни кўришади ва фақат шуларгагина ёрдам беришга интилишади. Битта арава берадию ва кўпчилик наздида шу билан ногирон инсон зўр яшаб кетади. Ака кечирасизку лекин ногирон хам инсон. У хам дунё кезгиси, керакли нарсаларини харид қилгиси, ўқигиси, ишлагиси, ўз пулини ўзи топгиси келади. Лекин бизда шу имкониятлар борми? Масалан уйида фалаж булиб ётган фақат кўли ва ақли ишлайдиган инсонлар қандай қилиб бу дунёда яхши яшай олади? Уларда хам шанс борми кандайдур йул билан яхши яшашга? Ака боя айтганимдек мен хам ногиронман. Деярли уйдан чикмайман. Мен бир нарсани орзу қиламан. У хам булса ўзим пул топиб ишлашни. Аллохга шукурлар булсинки деярли фалаж холимда ойига 500минг топаман камида. Аммо ака биласизки шу 500 минг деярли хеч нарсага ярамайди. Факат озык-овкат кийим-кечак булиши мумкин. Айтай деганим ака ногиронлар хам уйда бирор бизнес ишлаши учун юртимизда қандай шароитлар бор? Уларга кредитлар ажратиладими? Агар ха бўлса бу қанчалик даражада осон ва қандай имтиёзлар бор? Яна нега хеч булмаса ногиронлар учун махсулотлар булиб беришга сотилмайди. 500минг 1 миллион топадиган ногирон қачон 15-20 миллионлик электрон ногиронлар араваси ололади? Буям майли хеч булмаса қандай қилиб ноутбук, смартфон ололади? Нега ногиронлар учун махсулот сотадиган дукон кам? Нега ногиронлар учун хеч булмаса булиб берадиган дукон йук. 9 ойга булиб берадиган Zoodmall дегани бор экан. Эшитиб хурсанд болувдик. Лекин қизиғи унда 800 минг ойлик оладиган инсонлар нарса харид килоларкан. 400-500 минг пенсия оладиган ногиронларда кандай имкон бор? Яна бир саволим. Боя айтганимдек мен деярли фалажман қўлимни аранг қимирлатаман. 500 минг топяпман. Шуни 1 миллион килиш ният бор. Бу учун масалан менга малум вақтга (2-3 ой) 10 миллион керак булса қаердан ёрдам ололаман? Нега бизнес қилишимиз учун пул ажратмасаям, ёрдам бермасаям, учун хеч бўлмаса интернет сифатини яхшилаб бермайди. Юселл компаниясига 2017-йилдан буён хар йили 3G сўраб мурожат қиламан. Нега вадасида туриб ўрнатиб беришмайди. 2017 йил сураганимда 2018 планига киргазамиз деганди. 2018 йил эса 2019 да деди. Бу йил эса ариза ёзиб олиб қолдию лекин хаттоки қачон ўрнатиб беришиниям ёзмади.


Бибимариям2019-09-19 17:16:35

Ассалому алейкум Хурматли Расул Кушербаев саволим Янгийул кииим кечак савдо комплекси бузулиб бошкаттан курилмокчи мени дуконим риставрацияга тушган сносга эмас лекин бузилди энди эса сотиб олган дуконимни яна бошккатдан сотиб оларканман шу тугрими 105 миллионга хар бир дукон нархи ахир мен сотиб олганман якинда 5 та фарзандим бор уй жойим йук лекин рузгорни тебратиб туруш учун шу доконларни олган эдим бозор бузулгандан бери ишламаяпман уйдаман фарзандларим мактаб богча ешда шунча пулни каердан оламан энди дуконларим нима булади сотиб олинган дуконларимни яна кандай сотиб оламан илтимос ердам беринг ахир бу егига кандай рузгорни эплашим мумкин фарзандларимничи нима килишга хайронман ердам беринг 97 1550934 тел ракамим


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+