Бир маҳалла – бир маҳсулот тамойили оммалашмоқда

19.09.2019, 14:23

Бир маҳалла – бир маҳсулот тамойили оммалашмоқда

O`zLiDeP Зомин туман Кенгаши ҳамда Республика Фермер дехқон хўжаликлар ва томорқа ер эгалари Кенгаши билан ҳамкорликда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилини янада оммалаштириш ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиши каби масалалар юзасидан семинар ташкил этилди.

Аҳамиятли томони, семинар давомида иштирокчилар тумандаги бир қанча фермер хўжаликлари фаолияти билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар. Айниқса, Сурхонобод қишлоғида яшовчи Зиёдулло Мингниёзовнинг ўз томорқасида олиб бораётган фаолияти кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Зиёдулло ака бу йил томорқасида булғор қалампири, бақлажон, помидор ва узумдан мўл – ҳосил етиштириб, яхшигина даромад эгасига айланди.

Мулоқотлар давомида томорқа эгалари томонидан бир қанча муаммоли масалалар кўтарилди. Масалан, кўпгина томорқаларда экинларни суғориш мақсадида 40-60 метр чуқурликда артизан қудуқ қазилиб, насос орқали сув чиқарилган. Шуларни ҳисобга олиб, томорқачилар учун электр энергия ҳаражатлари, ер солиғи бўйича имтиёзлар яратиш, айниқса ернинг шўрлик даражасини пасайтириш, логистика хизматини йўлга қўйиш каби таклифлар ўртага ташланди.

Семинар иштирокчилари “Оби ҳаёт” ҚФЙ ҳудудидаги “Юсуф диёр” фермер хўжалиги даласига ҳам ташриф буюрди. Хўжаликдаги узум ниҳоллари парвариши, қурилаётган чорва комплексини кўздан кечирдилар. Ушбу маҳалла ҳудудида келгусида “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир турдаги экинлар экиш борасида фикр ва таклифлар ўртага ташланди.

                   O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+