“Бор меҳримиз шу халқ, шу Ватан учун”

19.09.2019, 14:30

“Бор меҳримиз шу халқ, шу Ватан учун”

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлом миллат генофондини асрашга кўмаклашиш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан қатор лойиҳалар амалга ошириб келиняпти.

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Гулистон ва Оқолтин туманларида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Бор меҳримиз шу халқ ва Ватан учун” шиори остида тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида Гулистон туманининг кўп тармоқли марказий поликникасида Деҳқонобод шаҳарчасида яшовчи фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Тиббий кўрикда 18 турдаги тор соҳа мутахассислари (терапевт, педиатор, невропатолог, нейрохирург, гастроэнтеролог, дерматолог, уролог, онколог, эндокринолог, офатлъмолог, кардиолог, инфекционист ва УТТ шифокорлари иштирок этишди,  – дейди O‘zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Сабоҳат Бабаева. –Кўрикнинг биринчи кунида 4782 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича уларга шифокорлар томонидан керакли тавсиялар берилди”.

Шифокорлар томонидан беморлар учун тиббий кўрик ташкил қилиш, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, вилоятнинг чекка ҳудуди  Оқолтин туманида ҳам “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида республикадан ташриф буюрган шифокорлар иштирокида тиббий кўриклар ташкил қилинди.

Унда “Андижон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Андижон”  ҚВПда Усмон Носир, “Бўстон” МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолилар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

“Ўтказилаётган тиббий кўриклар жараёнида аҳоли ўртасида юрак-ишемик, ошқозон-ичак, неврология, кўз ҳамда онкологик, буйрак хасталигига чалинган беморлар борлиги аниқланди, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ғофур Абдурайимов. –Ундан ташқари шифокорлар томонидан қандли диабет хасталини аниқлаш мақсадида 40 ёшдан ошган аҳоли ўртасида “Экспресс тест”лар ташкил қилиняпти. Бу касалликни эрта аниқлаш ва унинг олдини олишда жуда катта аҳамиятга эга”.

Таъкидлаш керак, бу каби тиббий кўриклар туманнинг “Аҳиллик” ва “Шодлик” маҳаллаларида ҳам ўтказилади.

                                           Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    945
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+