Кабул Дусовнинг ижтимоий тармоқларда тарқатган ахборотига муносабат

20.09.2019, 14:52

Кабул Дусовнинг ижтимоий тармоқларда тарқатган ахборотига муносабат

МТДП партияси аъзоси – депутат Кабул Дусов ... “Депутат O‘zLiDeP қуйи палатадаги фракцияси Расул Кушербаев ва Кабул Дусовнинг бу сайловлардан ўта олмаслиги бу ҳалқ овозидан эмас, билинг орг отдел, ҳокимлар ва партия  жонбозлари буйруғи, босими остида ўтмаганлигини билдиради”... деган мазмунда ўз саҳифасида  пост қўйибди.

---------------

Ҳурматли Кабул Дусов,  Сизнинг, ўз номзодингиз ва партиянгиз ёки маҳаллий ҳокимият органи ҳақида берган ахборотингиз қанчалик асос эга ёки эга эмаслиги бизга аҳамиятли эмас...

Лекин, O‘zLiDeP ва унинг Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоси – Расул Кушербаевнинг номзоди депутатликга кўрсатилмаслиги юзасидан берган маълумотингиз ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қиламиз.

 Шунингдек, Расул Кушербаевни партиямиз ва унинг фракциясининг фаол ва жонкуяр аъзоларидан бири сифатида кўрамиз.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 37-моддасига кўра, ...Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР эгадир.

Шу кодексннинг 68-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин. Кодексннинг 70-моддасида эса, депутатликка номзодлар кўрсатиш сайловга ОЛТМИШ БЕШ кун қолганида бошланади ва сайловга ҚИРҚ БЕШ кун қолганида тугайди. Депутатликка номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.

  Шу асосда, O‘zLiDePнинг юқори органи – Съезд, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга қўйиладиган талабларига риоя қилинган ҳолда, 150 нафар номзодни кўрсатади.

Қайд этилганлардан келиб чиқиб, Расул Кушербаев номзоди депутатликка қайта кўрсатилмаслиги ҳақидаги баёнотингиз ҳеч бир асосга эга эмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Мазкур ахборотингизга эса, Ўзбекистон МТДП ва унинг аъзоси баёноти деб эмас, балки, таг-замирда ўз манфаатингиз кўзлаган ва шу мақсадда Р.Кушербаев номи ҳам қўшилиб тарқатилган ахборот сифатида қараймиз.

Шунингдек, Сизга, O‘zLiDeP партияси ва унинг аъзоси Расул Кушербаевга оид асоссиз хабар ва ахборотни тарқатмасликни тавсия қиламиз.

Нуриддин МУРОДОВ,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси

котибият мудири

  • Кўрилди
    1940
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахтияр2019-09-24 18:46:59

Балки уларга индамайдиган куйларни купайгани яхшидир, лекин у даврлар утиб кетди, олга босинг Кушербаев, халк сизни куллаб куваатлайди.


Абдуалим Туракулов2019-09-21 12:30:35

Расул Кушербаевни депутат сифатида энг фидоий халкпарвар инсон сифатида биламан. Шахс сифатида эса жуда оддий инсон энг мухими узининг ишлари купайиб турган булсада бошкаларнинг дардини биринчига куйиб харакат киладиган инсон. хафтанинг шанба кунлари Янгийул туманида абетгача ва Янгийул шахрида абетдан кейин кабулхонасида фукароларни кабул килиб амалий ёрдам беришга бел боглаб харакатда юрганлиги кандай инсонлигига исбот. Энг мухими Бунака инсонлар керак Халк дардини эшитаоладиган. халк учун Расулжон омад биз сизга ишонамиз.


Даврон Темиров O‘zLiDeP Бўка туман Кенгаши ижрочи котиби2019-09-21 08:42:05

Ҳамма ўз иши , ўз сўзи учун жавоб беришни ўрганса жамиятимиз бундан ҳам ривожланган бўларди


RASULOV LAZIZ2019-09-20 21:53:43

тугри гап хар ким уз аравасини тортсин лекин Расул Кушербаевга мен Жиззахдан туриб овоз бераман молодец


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-09-20 18:34:32

"Шунингдек, Расул Кушербаевни партиямиз ва унинг фракциясининг фаол ва жонкуяр аъзоларидан бири сифатида кўрамиз." Тўғри фикрлар билдиргансиз Нуриддин ака! Менимча, бу йигит "пиар" қилишга сал ишқибоз шекилли! Бу йилги сайловларда партиямиз томонидан депутатликка номзодликга, менимча, айнан Расул Кушербаев сингари фаол, жонкуяр, юртпарвар, билимдон ва айниқса коррупциядан холи инсонлар кўрсатилса, партиямиз билан халқ бирлиги янада мустаҳкам бўлур эди ва шунга ишонаман!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+