Менинг овозим – Ватаним келажаги

21.09.2019, 11:49

Менинг овозим – Ватаним келажаги

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Aндижон шаҳридаги Ёшлар Марказида “Менинг овозим – Ватаним келажаги ” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Унда партия вилоят Кенгаши вакиллари, 400 дан ортиқ илк маротаба сайловларда иштирок этадиган фаол ва ташаббускор ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари  қатнашди.

Тадбирда O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Тоҳиржон Толипов сўз олиб, ёшларни партия сайловолди дастури билан таништирди, сайлов жараёни, депутатлар фаолияти ҳақида иштирокчиларга кенгроқ маълумотлар берди.

Савол-жавобларга бой бўлган тадбирда кўпчилик ёшлар тадбиркорлик фаолиятида учраётган муаммоларни ўртага ташлашди. Мутасаддилар ёшлар тадбиркорлигидаги муаммоларни бартараф этишга  ваъда бердилар.

«Бугунги тадбирдан кўзланган мақсад – ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда сайлов ва сайловолди маданиятни юксалтиришдан иборат. Келажакда шу ёшларимиз ҳам депутатлик сайловларида даъвогарлик қилади. Шу бўис ҳозирданоқ уларни сиёсий муҳитга тайёрлаб боришимиз керак», – дейди O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Элёрбек Авулов.

Тадбир сўнггида энг фаол ёшларга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Мафтуна ЖАЛОЛДИНОВА,

OzLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    253
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+