Янги марралар сари

20.12.2017, 12:44

Янги марралар сари

Жорий йилда мамлакатимизда 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 930 тоннадан зиёд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 318 минг тонна  шоли, 23 миллион тонна мева-сабзавот, 13 миллион тонна гўшт ва сут махсулотлари етиштирилганлиги  юртимизда аграр соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир. Ушбу йўналишда вилоятимизда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз кутилган натижасини бераётгани сир эмас. Президентимизнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи билан танишар эканман, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳали ишга солинмаган имкониятлар, ўз ечимини кутаётган муаммо ва камчиликлар ҳам оз эмаслигини яна бир марта  ҳис этдим. Юртбошимиз ўз маърузасида бунга алоҳида эътибор бергани, соҳа мутасаддиларига аниқ топшириқ ва кўрсатмаларни  бергани бежиз эмас. Давлатимиз рахбарининг ердан унумли фойдаланиш ва уни талон-тарож қилишнинг олдини олиш, суғориш иншоотларини янгилаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, аҳолини сифатли гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан етарлича таъминлаш, мева–сабавот етиштиришни янада кўпайтириш, уни сифатли тарзда аҳолига етказиш  ва экспорт қилиш ишларини яхшилаш, томорқа ерларидан унумли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги техникасининг етарли даражада бўлишига эришиш, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришда илм–фан  ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш, фермер хўжаликларида ҳар қарич ердан самарали фойдаланиш ва даромад ҳажмини ошириш, пахта ва ғалла экилаётган паст рентабелли майдонларни йилдан йилга қисқартириб, уларнинг ўрнига интенсив боғлар, ёнғоқзор ва токзорлар барпо этиш бўйича белгилаб берган вазифалари аграр соҳанинг ҳар бир ходими ва фидойиси учун асосий дастуриламал бўлиб ҳисобланади.

Фермер хўжалигимиз экин майдонлари 76 гектардан иборат бўлиб, 25 гектарда  буғдой, 35 гектарда пахта етиштирилмоқда. Жорий йилда 170 тонна  ғалла етиштиришга, дон ҳосилдорлигини гектарига 73 центнерга етказишга муваффақ бўлдик. Ҳосилнинг 77 тоннаси хўжалик аъзолари хонадонларига тарқатилди. Биргина ғалла етиштиришнинг ўзидан 150 миллион сўм даромад олинди. Унинг 60 миллион сўмини соф фойда ташкил этади. Ҳосилдорлик 43 центнер  атрофида бўлди.

Чорвачиликни ривожлантириш ҳам доимий эътиборимизда. Фермер хўжалигимизда меҳнат қилаётганларнинг аксарияти айнан шу йўналишда фаолият олиб бормоқда. 40 бошдан иборат чорва молларининг 10 боши  зотли сигирлардан иборат. Хўжалигимиз тасарруфидаги 1,5 гектарли интенсив боғдан ҳам унумли фойдаланилмоқда.

Президентимизнинг  Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган  тантанали маросимдаги нутқидан илҳомланиб, мамлакатимиз аграр соҳасини ривожлантиришга бундан кейин ҳам ўз ҳиссамизни кўшаверамиз.

                                                     Иброҳим ТЎҚЛИЕВ,

Бухоро туманидаги “Ўктам Иброҳим Тўқли”

фермер хўжалиги рахбари,

халқ депутатлари туман кенгаши депутати,

 “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1714
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+