O‘zLiDeP “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ қошидаги БПТда давра суҳбати ўтказди

21.09.2019, 11:51

O‘zLiDeP “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ қошидаги БПТда давра суҳбати ўтказди

O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши Қоровулбозор туманидаги “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш”АЖда давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда партия дастури, мақсад ва вазифалари, шунингдек, сўнгги 3 йилда Ҳаракатлар стратегия доирасида мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ишлар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.  

“Жорий йил мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – парламентга сайловлар йили бўлади. Бу йилги сайловлар янги кодекс асосида юқори даражада ташкил этилади ва ўтказилади. Эътироф этиш керакки, сайлов кодекси миллий амалиёт, халқаро ва хорижий тажриба асосида тубдан қайта кўриб чиқилди. Ягона шаклга келтирилган тарқоқ қонун ҳужжатлари янгича маъно-мазмун билан бойитилди”, – дейди  O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Ж.Болтаев

Тадбирда таъкидланишича, бугун “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖда 1800 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилади. Ташкилот Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидаги нефть-газ ҳудудларида техник хизмат фаолиятини олиб боради. 

Тадбирда “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ директори А.Нурматов ва жамиятнинг бош муҳандиси И.Усмоновлар мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

O‘zLiDeP Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1081
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғ.Пўлотов-Ғиждувон туман Кенгаши аппарати раҳбари2019-09-21 13:06:01

Бугунги кунда ўтказилаётган сайловолди тарғибот тадбирлари партиянинг нуфузини янада ошишига хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+