O‘zLiDeP сайловларда муносиб иштирок этиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олди

22.09.2019, 14:53

O‘zLiDeP сайловларда муносиб иштирок этиш борасида аниқ вазифаларни белгилаб олди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда партиянинг 2019 йилги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги фаол иштирокини таъминлаш ҳамда партия Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлисини чақириш ва ўтказиш бўйича тадбирлар режасини тасдиқлаб олиш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 22 декабрни - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди, сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди.

Йиғилишда ушбу сиёсий жараёнларда партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш, сайловларда қатнашиш учун O‘zLiDeP ғоя ва мақсадларини қўллаб-қувватловчи сайловчилар имзосини тўплаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш, марказий, ҳудудий, туман ва шаҳар сайловолди штаблари фаолиятини самарали ташкил этиш, депутатликка номзодларнинг кузатувчи, ваколатли ва ишончли вакилларини ҳар томонлама пухта тайёрлаш вазифалари белгилаб берилди.

Ижроия қўмита аъзолари партия Сиёсий Кенгашининг XIII мажлиси жорий йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилишини келишиб олди.

Йиғилишда шунингдек партиянинг мафкуравий ва PR таъминоти, сайловолди ташвиқот ва кўргазмали тарғибот воситаларини тайёрлаш ишлари ҳамда Матбуот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг аниқ вазифалари ҳам белгилаб олинди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг қарорлари қабул қилинди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1680
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бурхон2019-09-22 19:06:30

Ташвиқотни кучайтириш керак. Ёрдам керак бўлса айтинглар, берамиз.


Шерматов2019-09-22 19:04:41

Тийран сайловолди ташвиқот кампанияси бўлиши керак. Уни ўз қонун қоидаларига асосан олиб бориш керак.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+