Термизда O‘zLiDeP сайловолди тарғибот акцияси ўтказилди

22.09.2019, 14:57

Термизда O‘zLiDeP сайловолди тарғибот акцияси ўтказилди

Сайлов кампаниясига старт берилиши биланоқ O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши Термиз шаҳридаги Санъат саройи ҳовлисида воҳаликлар учун сайловолди тарғибот акциясини ташкил этди.

Дастлаб, партия фаоллари бўлмиш тадбиркорлар, фермерлар ҳамда ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Унда вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган ишбилармонлар қатнашишди.

- Мана 18 йилдирки, миллий либослар, аёллар учун тўнлар, қуроқ кўрпача ва ёстиқлар тикаман, — дейди олтинсойлик Гулбаҳор Алимардонова. — Уларни Олтинсой ҳудудида ва бошқа туманлар бозорларига олиб бориб сотамиз. Харидорларимиз кўп. Қизларимдан ташқари маҳалламиздаги 10 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаганман. Улар орасида имконияти чекланганлари ҳам бор. O‘zLiDeP  Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилаётган турли кўргазмаларда ҳам иштирок этиб келаман. Бу эса менга маҳсулотларимга харидор топишга ёрдам беради. Эндиликда фаолиятимни кенгайтириш мақсадида банкдан имтиёзли фоизларда кредит олмоқчиман. Бу борада партиянинг кўмагидан фойдаланаяпман. 

Сайловолди тарғибот акциясида мусиқий кечалар, турли қизиқарли ўйинлар ҳамда аҳолининг сиёсий саводхонлигини яхшилашга қаратилган қисқа савол-жавоблар ҳам уюштирилди. Уларда фаол иштирок этганлар эса партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

- Бугун фарзандларим ҳамда набираларим билан партия томонидан ташкил этилган ушбу мусиқий кечага ташриф буюргандик, — дейди Термиз шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи Ҳамза Эрназаров. — Кечада “Омадли рақам” деб номланган ўйинда иштирок этиб, ғолиб бўлдим ва партиянинг махсус совғасига эга бўлдим. Бундан жудаям хурсанд бўлдик. Кўпчиликнинг кайфияти кўтарилди. Партиянинг бундай ажойиб ташаббуси учун миннатдорчилик билдирамиз ва сайловларда O‘zLiDePга омад тилаймиз!

 Айниқса, вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан ижро этилган ажойиб куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият улашди. “Ёшлар қаноти” вакиллари, фаоллар, шунингдек, Термиз шаҳрига қўшни Афғонистондан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам завқ олишди.

- Куни-кеча сайлов кампаниясига старт берилди, — дейди партия вилоят Кенгашининг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари Гулнора Холмаматова. — Энди 22 декабрга қадар ҳар бир партия ўз мақсад-муддаосини, келгуси беш йилда амалга оширадиган ишлари ҳақида аҳолига янада кенгроқ тушунтириб, ўз номзодларининг сайловолди дастурлари билан таништириб боради. Бу борада O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳам тинимсиз ҳаракатда бўлишга ва одамларнинг сайловларда фаол бўлишга ундамоқда. Шу маънода бугунги сайловолди тарғибот акциямиз аҳолиининг партиямиз фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишларига, қолаверса, одамларнинг кайфиятини кўтариб, уларни жамиятнинг фаол аъзоси бўлишга ундайди.

Дарвоқе, бу каби тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этади.

OzLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати  

  • Кўрилди
    1063
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Жамол2019-09-23 01:07:14

Ха бу ерда «Open South Internstional Business Forum 2» bo‘ldiki, qachon Lidep uspet qila qoldi ekan


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+