Нукус шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи юзасидан O‘zLiDeP олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

20.12.2017, 14:06

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи юзасидан O‘zLiDeP олдидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий эътибор Президентимизнинг жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи ва унда белгилаб берилган устувор вазифаларга қаратилди.

Тадбирда иштирок этган O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмимтаси раиси вазифасини бажарувчи Бахтиёр Якубов сўзга чиқиб, Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар партия ва унинг депутатлик гуруҳлари олдида ҳам улкан вазифалар юклашини алоҳида таъкидлаб ўтди.

- Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистонга ташрифини  бизнинг Чимбой туманидан бошлагани барчамизга катта қувонч бахш этди, - дейди Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азатжан Қудайбергенова. -  Президентимизнинг ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар тамонлама етук инсон бўлиб вояга етишишида даставвал, мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тубдан яхшилашга бўлган алоҳида эътибор қаратаётгани туманимизга ташрифини ҳам айнан болалар боғчасидан бошлаганидан англаш қийин эмас. Зеро, Президентимиз мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Чунки,  ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермаса эртага кеч бўлишини алоҳида таъкидладилар.

Далатимиз раҳбари ташрифи давомида ҳудудларни ижтимоийиқтисодий ривожлантиришда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш, янги тадбиркорлик субъектлари, саноат корхоналарини барпо этиш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратганлиги партиямиз депутатлик гуруҳлари олдида ҳам катта вазифалар турганлиги ва уларнинг ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатишимизни талаб қилади. Ҳар биримиз Давлатимиз раҳбари олиб бораётган бунёдкорлик ишларига кўмакдош бўлиб, юртимиз равнақига ҳисса қушишни энг олий мақсадимиз деб билмоғимиз лозим.

- Президентимизнинг бу галги ташрифида ҳам тадбиркорларга бўлган эътибори юқори даражада, - дейди Нукус шаҳридаги «Муратбек мебель» хусусий корхонаси раҳбари, O‘zLiDeP фаоли Муратбек Танирбергенов. - Бу борада  Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасида ишсизлик даражаси юқори бўлган аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириб, кичик лойиҳалар ташкил этиш учун тадбиркорларга 100 миллиард сўмлик кафолатли кредитлар бериш механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лозимлигини таъкидлади. Президентимиз Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан ушрачувида қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлаб ўтганидан теран маъно мужассам: «Энг муҳими, мен бу гапни қайта-қайта айтишдан чарчамайман, амалга ошираётган ишларимизнинг натижасини фуқароларимиз амалда, ўзларининг кундалик ҳаётида албатта сезиши керак. Нега деганда, одамлар эртага эмас, узоқ келажакда эмас, бугун яхши яшашни истайди ва бундай истак табиий, албатта». Биз, Президентимиз билдирган юксак ишонч ва имкониятларга жавобан албатта, халқимиз истакларини қондириш ва муносиб ҳаёт кечиришини таъмишлашдек изгу ишларни ситқи дилдан амалга оширамиз.

Йиғилиш сўнгида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1513
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+