O‘zLiDeP кўмагида 22 нафар наманганлик фуқаро тадбиркор бўлди

24.09.2019, 19:32

O‘zLiDeP кўмагида 22 нафар наманганлик фуқаро тадбиркор бўлди

O‘zLiDeP Наманган тумани Кенгаши “Қумқўрғон” МФЙда “Менинг маҳалламда ҳамма тадбиркор бўлиши керак” мавзусида тарғибот тадбир ташкил этди.  

Учрашувда мамлакатимизда тадбиркорликни янада тараққий эттириш, айниқса, “Ҳар бир оила – тадбиркор ва “Ёшлар келажагимиз” Дастурилари асосида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу жараёнда O’zLiDePнинг иштироки ҳақида сўз юритилди.

–Маҳалламизда 2630 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг кўпчилиги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, – дейди “Қумқўрғон” МФЙ раиси Д.Хошимова. –Хатто уйда ўтирган қизларимиз ҳам тикувчилик ва бичувчилик билан шуғулланиб, даромад топишади. Мана бугун маҳалладаги уй бекаларига имтиёзли кредит асосида 50 дан ортиқ тикув машиналари тарқатилди.

Тадбир якунида 30 нафар ишсиз аҳоли ҳудуддаги фермер хўжаликларига мавсумий ишга жалб этилди. Шунингдек, маҳалладаги 22 нафар фуқарога ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    785
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+