Кегайлилик Р.Реимбаев O‘zLiDeP кўмагида тадбиркор бўлди

23.09.2019, 20:02

Кегайлилик Р.Реимбаев O‘zLiDeP кўмагида тадбиркор бўлди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Start up” ва “Start up innovation” лойиҳаси доирасида “Ёшларни тадбиркорликка жалб этишда – O‘zLiDePнинг роли” мавзусида амалий мулоқот ўтказди.

Қайд этилганидек, O‘zLiDeP бугун ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ёш тадбиркорларнинг истиқболли ғояларини рўёбга чиқариш ва шу орқали ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу борада “Ёш мулкдор – юрт таянчи”, “Start up”, “Ёш фермер” лойиҳалари доирасида жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бормоқда.

Кегейли туманида яшовчи Р.Реимбаев ўз бизнесини йўлга қўйиб, тенгдошларини иш билан таъминламоқчи. Аммо тижорат банкидан кредит олишда турли қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу масалада партия туман кенгашидан кўмак сўраган фуқаронинг мурожаати халқ ноиби Б.Искандаров ташаббуси билан ҳал бўлди.

“Партия фаолларига раҳмат! Уларнинг сайъ-ҳаракатлари билан “Халқ банк” туман филиалидан 30 млн сўмлик кредит олдим. Ҳозир ушбу кредит ҳисобига замонавий ускуналар келтириб, ўз бизнесимни йўлга қўйганман. Энг муҳими, 3 нафар ишсиз ёшларни доимий иш билан таъминладим”, – дейди Р.Реимбаев.

Тадбир якунида талаба ёшларга тадбиркорликни бошлашда бозорни ўрганиш, харидоргир ва сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда кўпроқ қайси жиҳатларга эътибор қаратиш кераклиги тушунтирилди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1007
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара 2019-09-24 10:26:32

Партиядан сайланган депутатимиз Б.Искендеров узида катта жавобгарчиликни сезинадиган фидойи инсон эканлиги билан мактанамиз ва келгуси сайловда хам депутат булиб сайланишига чин дилдан тилакдошмиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+